Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Билимларни ўзлаштириш жараѐнида унинг психологик компонентлари


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Билимларни ўзлаштириш жараѐнида унинг психологик компонентлари. 
Таълим жараѐнининг натижаси ўзлаштириш, ички ва ташки фаолиятини 
максадга мувофик равишда ўзгартиришдир. Таълим бир одамнинг бошкасига 
билим ва кўникмалар беришдир. Билим кўникма ва малакалар таълим 
жараѐнининг натижасидир. Билимларни ўзлаштириш жараѐни моммоси 
П.Я.Гальперин ва Н.Ф. Тализине томонидан ўрганилган. Улар аклий хатти- 
харакатларни боскичма боскич шакиллантириш назариясини ишлаб 
чикканлар. Муаллифлар аклий хатти -харакатларни моддий холда ташки нутк 
ѐрдамида хамда аклий шаклда фикрда намоѐн бўлишини изохлаб бердилар. 
Аклий хатти-харакатларнинг биринчи боскичи расм, схема, диаграмма ва 
шартли белгилар тарзида ўз ифодасини топади.Аклий хатти-харакатларнинг 
иккинчи боскичи кўргазмаларидан олган тасаввурлари тўғрисида 
ўкувчиларнинг овоз чикариб фикр юритишидан иборатдир. Учинчи боскич 
эса субъект онгида тасаввур, тушунча, конуният, хосса, хусусият, операция, 
усул тарикасида намоѐн бўлади. Маълумки, ўкувчиларга таклиф этиладиган 
ахборотлар акл бовар килмайдиган даражада тезлик билан кўпайиб 
бормокда. Шунингдек, уларнинг жуда тез эскириб колиб, янгилашни такозо 
этиши хам ўз-ўзидан маълум бўлмокда. Тўртинчи боскичда бажарилган 
хатти-харакатлар ички режада овоз чикарилмай бажарилади. Бешинчи 
боскичда эса фаолиятни фикран бажаришга ўтилади. Бундан равшан кўриниб 
турибдики, материални асосан ѐдлаб олиш ва хотирада саклаб колишга 
асосланадиган таълим хозирги талабларга кисман жавоб бермокда. 
Ўқувчиларга хамиша янгиланиб турадиган ахборотни мустакил равишда 
ўзлаштириб боришга ва ўкишни битириб кетганидан кейин кишига жадал 
суратлар билан ўсиб бораѐтган фан техника тараккаиѐтидан оркада колиб 
кетмаслик имкониятини берадиган кобилиятлар тараккиѐтини берувчи 
тафаккур сифатларини таркиб топтириши муаммоси биринчи ўринга чикиб 


191 
бормокда. 
Таълим 
жараѐнида 
ўзлаштирилишининг 
муваффакияти 
куйидагиларга боғлик: 
-Таълим мазмунига 
-Ўқув режалари, дастурлари, дасрликлар ва ўкув кўлланмаларининг -
мавжудлигига 
-Таълим методикаларини такомиллашганлиги 
-Ўкитувчи махоратига 
-Ўкувчининг индивидуал психологик хусусиятларига боғлик. 
Тадкикотлар 
шуни 
кўрсатадики, 
турли 
индивидуал 
типолигик 
хусусиятларига эга ўкувчилар учун таълимнинг ягона кулай оптимал 
шароитларини яратиш мумкин эмас. Аммо ўзлаштиришни самарадорлигини 
оширишда муаммоли таълим, ноанъанавий таълим усулларини кулай кўллаш 
мухим 
ахамиятга 
эгадир. 
Таълимнинг 
янги 
ноанъанвий 
усуллари. 
Мустакил 
тафаккурни 
ривожлантирилиши. Таълим олувчиларнинг таълим фаолиятига кўра 
таълимнинг куйидагича методлари ажратилади: 
1. Тушунтирув кўрсатмалилик методи-бу метод репродуктив метод 
бўлиб унда фаолият ўкитувчи томонидан олиб борилади. Ўқувчилар 
таълим жараѐнида билим оладилар, танишадилар. Бу метод жуда кенг 
таркалган методларидан бири бўлиб, уни албатта такомиллаштирилган 
усуллари мавжуд бўлган бу программалаштирилган таълимдир. 
2. Репродуктив метод бу методда ўкувчи фаолият кўрсатиб, унда ўкувчи 
берилаѐтган билимни кайта хотирада тиклаб, олинган билимни нусха 
сифатида кабул килади. 
3. Муаммоли таълим методи - ўкитувчи томонидан ташкил этилиб, у 
продуктив характерга эгадир. Ушбу метод оркали ўкувчи билим ва 
малакаларини шакллантиради. Ушбу методнинг такомиллаштириш 
йўлларидан бири ишчан уйинлардан ташкил этишдан иборатдир. 


192 
4. Қисман изланиш методи. Ўкитувчи назорати остида ташкил 
этиладиган метод бўлиб, у хам продуктив характерга эга бўлиб, бунда 
ўкувчи ижод килади. 
5. Тадкикот методи. Ўкитувчи илм ѐрдамисиз ташкил этиладиган 
таълим методи бўлиб, у ўкувчининг мустакил изланиш, фикрлаш ва 
билимлар трансформациясини талаб этади. 
Таълим жараѐни ташкил этишнинг ўзига хос методларидан бири ишчан 
ўйинлардир. Ишчан ўйинлар муносабатлар системасини модаллаштириш, 
фаолият 
характеристикасини 
ташкил 
этишга 
ѐрдам 
беради. 
"Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури"да таълим жараѐнига Янги педагогик 
технологияларни киритиш таъкидланади. Педогокик техналогия бу 
таълим жараѐнига системали ѐндашув бўлиб, унда таълим жараѐнининг 
ташкил этишда техника ва инсон имкониятлари хисобга олинади ва 
уларнинг ўзаро муносабати тиълимнинг оптимал формалари яратилишига 
замин 
бўлади. 
Педогокик технологияларни куйидаги таркибий кисимлари мавжуд.
Таълим - тарбия иштирокчилари шахсига кўйиладиган ижтимоий 
талаблар: 
Президентимиз И.А.Каримов айтганидек, Демократик жамиятда болалар
умуман хар бир инсон эркин фикрлайдиган этиб тарбияланади. Ўқувчини 
мустакил таълим олишга ўз-ўзини ривожлантиришга тайѐрлаш бугунги 
кун мактабининг асосий вазифасидир. Таълим жараѐнида ўқувчининг 
мустакил таълим олишини фаоллаштириш зарур. Мустакил таълим 
масалани кўйилиши, ечиш, ўз-ўзини назорат ва бахолашнинг йўлларини 

Хамкорлик фаолияти азоларининг касбий тайѐргарлиги; 
Таълим жараѐнинг максади, мазмуни, мохияти, амалга 
ошириш воситалари; 
Таълим жараѐнини диференциялаштириш; 
Ижодийлик 


193 
ўкувчи томонидан танланиши ва бажарилиши билан характерланади. 
Ўқувчиларда мантикий тафаккурни ривожлантириш учун фикрлаш 
хусусиятларини шакллантириш зарур. Фикрлаш операциялари асосида 
дарс жараѐни фаоллаштирилади. Бу ўкитувчининг: Нима учун?, кандай 
максадда?, Сабабалари кандай?, Натижа нима учун шундай бўлди? 
сингари саволларнинг мухокамаси оркали амалга оширилиши мумкин. 
Укитувчиларни эвристик, муаммоли вазиятларга тортиш, танкид, гумон 
холатларини мухокама килиш, улардаги муаммоларни мустакил холда 
топиш ва уларни ечиш учун ўз лойихаларини тузи шва химоя килиш 
ўкувчилар тафаккурининг маънодор ва унумдор бўлишига хизмат килади. 
"Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури" (1997 йил) таълим муаммолари 
олдига мустакил фикрловчи шахсни шакллантириш муаммосини 
кўйгандир. 
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек: Укитувчининг бош 
вазифаси ўкувчиларда мустакил фикр юритиш кўникмаларини хосил 
килишдан иборатлигини кўпинча яхши тушунамиз, лекин афсуски
амалда, тажрибамизда унга риоя килмаймиз. Демократик жамиятда 
болалар, умуман хар бир инсон эркин фикрлайдиган этиб тарбияланади. 
Агар болалар эркин фикрлашни ўрганмаса, берилган таълим самараси 
паст бўлиши мукаррар. Албатта, билим керак, аммо, билим ўз йўлига. 
Мустакил фикрлаш хам катта бойлик. Хозирги замон ўқув 
муасасаларининг вазифаси ѐш авлодни мустакил фикрлашга ўргатишдир. 
Албатта фикрлашда хам индивидуал фарклар мавжуд. Фикрлашни билиш 

бу 
инсоннинг 
аклидир. 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling