16
21-модда. Таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари билан
нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи
юридик шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатлар
Таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари
нодавлат таълим
муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи
юридик шахслар
томонидан таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат
қилади.
Нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи
юридик шахслар таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
талабларини бузган
тақдирда, аккредитация қилган орган уларнинг фаолиятини қонун ҳужжатларига
мувофиқ тўхтатиб қўйишга ҳақли.
Нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи
юридик шахсларга қабул давлат таълим муассасалари учун белгиланган
тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
4-боб. Таълим фаолияти ва уни ташкил этиш
22-модда. Таълим муассасасининг ҳуқуқий мақоми
Таълим муассасаси юридик шахс бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда ташкил этилади. Нодавлат таълим муассасаси ва нодавлат таълим
хизматлари кўрсатувчи юридик шахс белгиланган тартибда лицензия олган
пайтдан бошлаб таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Таълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган устав
ва бошқа таъсис ҳужжатлари асосида фаолият кўрсатади.
Таълим муассасалари ўз
фаолиятида шахс, жамият ва давлат олдида
масъулдир. (бошқа моддага тегишли)
Таълим
муассасаси
аттестация
натижаларига
биноан
давлат
аккредитациясидан маҳрум этилиши мумкин.
Таълим муассасалари ўқув-тарбия ва ўқув-илмий-ишлаб чиқариш
мажмуаларига бирлашишга ҳақли.
Таълим муассасаларида уларнинг иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган
ташкилотлар, жумладан, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар ташкил этилишига ва
фаолият юритишига йўл қўйилмайди.