Локал компьютер тармоклари


SLIP ва PPP оркали богланиш


Download 0.54 Mb.
bet5/15
Sana22.01.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1110584
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
TARMOQ

SLIP ва PPP оркали богланиш

Оддий телефон тармокларда стандарт модем ёрдамида ишловчи Интернет программа таъминотларининг турларидир. SLIP ва PPP да сиз иш сеансини тугатгандан сунг линияни бушатасиз ва унда бошка фойдаланувчилар ишлаши мумкин. SLIP ва PPP нинг ютуги шундаки, улар Интернетга тугридан - тугри киришга имкон беради.


SLIP бу оддий телефон тармоги ва модемдан фойдаланадиган Интернет протоколдир.
PPP - бу SLIP га ухшаш ва ундан кейинрок чиккан протокол.

<< Чакирув >> буйича богланиш

<<Чакирув>> буйича богланиш (Dial - up access, Dial -up) Интернетга киришга имкон беради, мантикий ном (логин) ва компьютер пароли киритилганда Интернетга тугридан - тугри кириб узокдан ишлашга имкон беради. Internet билан богланиш давомида унинг имкониятларидан тула фойдаланиш мумкин. Чакирув буйича богланишни урнатиш жуда оддийдир. Республикамизда купрок шу богланишдан фойдаланишади.
UUCP ёрдамида богланиш

UNIX операцион системаси UUCP деб аталувчи сервисдан фойдаланади ва маълумотларни стандарт телефон линиялар буйича узатиш имконига эга. UUCP факат файлларни бир системадан бошкасига узата олади, Internet почтаси ва USENET билан ишлашга имкон беради.

Бошка тармоклар оркали кириш

Internet га богланган турли тармоклар унда турли даражада жойлашади. Шунинг учун айрим хизматлар (масалан, Bitnet ёки CompuServe) тармок имкониятларига эга. Улар махсус курилмага эга булиб, электрон почта ва Интернетга богланиш имкониятларини бера олади.



Протоколлар, мижозлар ва серверлар

Internetга оид мухим булган баъзи бир тушунчалар изохини келтирамиз.



Протокол - бу компьютерлар орасидаги алока урнатилишида, маълумотларни кабул килиш ва узатишда фойдаланиладиган келишилган сигналлардир. Яъни компьютерлар протокол ёрдамида бири-бири билан богланади. Протокол тугри булсагина, компьютерлар уртасида алока урнатилади.
Бу копмьютерларнинг богланиш тартиби ёки стандартидир.
Сервер - бу бошка компьютер ёки программаларга хизмат курсатадиган компьютер ёки программадир. Масалан, бошка компьютерларга узининг файлларидан фойдаланишга рухсат берувчи компьютер Сервердир. Битта компьютерда бир нечта сервер ишлаши мумкин. Масалан, ftp, WWW, электрон почта серверлари.
Мижоз - Сервер ресурсларидан ва хизматидан фойдаланувчи компьютер ёки программадир. Худди Сервер каби, битта компьютерда бирданига бир нечта мижоз ишлаши (одатда шундай булади) мумкин. Масалан, компьютер файл - сервернинг мижози булиши (серверда жойлашган файлларни куриши ва фойдаланиши) мумкин, шу билан бир вактда электрон почта программаси билан ишлаши мумкин. Яъни бир-неча сервернинг мижози булиши мумкин.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling