Локал тармоқлар (lan) ва уларнинг қурилиш усуллари. Lan тармоғида қўлланиладиган асосий қурилмалар
Download 1.55 Mb.
|
Маъруза 10 КТ 2020
2-расм. Маршрутизаторларнинг қўлланиш ўринлари ва хиллари.
Катта тармоқларда, кўпинча бир нечта иерархик сатҳларда ишловчи маршрутизаторлар қўлланилади. Бунда локал компьютер тармоқлари станциялари биринчи сатҳ маршрутизаторларига уланган бўлади. Биринчи сатҳ маршрутизаторлари эса, иккинчи сатҳ маршрутизаторларига уланади. Юқори учинчи сатҳ маршрутизаторлари эса, фақат ўзаро боғланган бўладилар. Маршрутизаторларнинг – юқори, ўрта (иккинчи сатҳ) ва қуйи (биринчи сатҳ) синфлари мавжуд. Юқори синф маршрутизаторлари – магистраль маршрутизаторлар деб аталади (backbone routers). Бу хилдаги маршрутизаторларнинг унумдорлиги энг юқори бўлади. Улар ёрдамида корхоналарнинг магистраль тармоқлари ёки бирон бир худуднинг глобал тармоғи магистрали ҳосил қилиниши мумкин. Магистраль маршрутизаторлар ёрдамида секундига бир неча 100 минг, хатто бир неча миллионлаб пакетларни ишлаш амалга оширилади. Ўрта синф маршрутизаторлари - деганда минтақавий бўлимлар учун мўлжалланган маршрутизаторлар тушунилади. Улар ёрдамида минтақавий бўлимларни, марказий яъни, магистраль тармоқ билан боғлаш амалга оширилади. Ушбу маршрутизаторлар, юқори синф маршрутизаторларининг нисбатан соддалаштирилган вариантлари ҳисобланади. Қуйи синф маршрутизаторлари эса – узоқ масофаларда жойлашган оффислар учун мўлжалланган маршрутизаторлардир. Улар ёрдамида унча катта бўлмаган офисларни корхона тармоғи билан улаш амалга оширилади. Бундай маршрутизаторлар унча катта тезликка эга бўлмаган каналлар орқали ишлаш учун мўлжалланган, жумладан уларда телефон тармоқлари орқали уланиш портлари ҳам мавжуд бўлади. Маршрутизаторларни қуришда уч хил асосий архитектуралардан фойдаланилган: 1.Битта процессорли архитектура. 2.Кучайтирилган битта процессорли архитектура. 3.Симметрик кўп процессорли архитектура. Битта процессорли архитектура асосида қурилган маршрутизаторларда трафикни ишлаш босқичлари - фильтрлаш ва пакетларни узатиш, маршрутлаш жадвалларини янгилаш, хизмат кўрсатувчи пакетларни ажратиш, бошқарувчи пакетларни шакллантириш ва хоказо шу каби вазифаларнинг барчаси марказий процессорга юкланган бўлади. Кучайтирилган битта процессорли маршрутизаторларда эса, юқорида санаб ўтилган босқичларнинг баъзиларини бажарувчи, қўшимча модуллар ўрнатилган бўлади. Симметрик кўп процессорли маршрутизаторларда, пакетларни ишлаш босқичларини бажариш учун алоҳида-алоҳида процессорлардан фойдаланилган. Маршрутизатор (router) - бу қурилма катта локал тармоқлар таркибидаги тармоқ ости тармоқлари (subnet-лар) ичида ва улар орасида узатилаётган ахборотни, кўприкларга нисбатан яна ҳам ишончлироқ ҳимоя қила олади. Негаки маршрутизаторлар таркибий рақамли адреслар, яъни IP-адреслар асосида тармоқни мантиқий сегментларга ажратади. Бу адресларда тармоқнинг номери деган қисми бўлади. Адресининг ана шу қисми бир-хил бўлган компьютерлар, бир тармоқ ости тармоққа тегишли бўлади (3-расм). 3-расм. Маршрутизаторлар ёрдамида тармоқни мантиқий структуралаш. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling