Loyiha matni 71555-(73042)
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
2.04.15-22-fotojelektrik
project.gov.uz
05.01.2023 6 қуёш инсоляциясига таъсир кўрсатувчи табиий (ўрмон, экинзорлар, баландликлар ва бошқалар) ва сунъий (бинолар, баланд иморатлар ва бошқалар) таъсирлар мавжуд бўлганда ер юзаси нотекислиги ҳамда атроф-муҳитнинг таъсир этиши хусусиятлари; шамолнинг ФЭС майдонида жойлашган ФЭБнинг маҳкамланган конструкциясига таъсири; минимал капитал, қурилиш-монтаж харажатлари ва бутун иш даври учун фойдаланиш харажатлари билан электр энергиясини максимал даражада ишлаб чиқишни таъминлаш зарурати. 14. Муайян майдонча чегарасида зарур қувватга эга бўлган ФЭБни жойлаштириш схемасини ишлаб чиқишда қуйидаги жиҳатлар ҳисобга олиниши лозим: электр энергиясини ишлаб чиқаришни максимал даражада кўпайтириш ва уларнинг ўзаро соялари таъсирида йўқотишларни минималлаштириш мақсадида ФЭБ ўртасидаги оптимал масофани аниқлаш; чанг, шамол эсадиган юқори интенсивлик мавжуд бўлган жойларда, шамол ва ҳаво хусусиятларининг салбий таъсиридан ҳимоя қиладиган объектларга нисбатан ФЭБ жойлашишига алоҳида эътибор қаратиш; инфратузилма объектларини электр узатиш линиялари, нефть ва газ қувурлари, саноат объектлари, аэропортлар ва бошқалар яқинида жойлаштириш бўйича чекловларга риоя қилиш; ФЭС жойлашган жойларда санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилиш; қурилиш майдончасини кўриб чиқилаётган иқлимий шароитда мавжуд инфратузилма ва чекловларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш имконияти. 15. ФЭСни лойиҳалашда ФЭМнинг қия юзасига тушадиган қуёш энергияси миқдори (ёки қуёш нурланишининг интенсивлиги) ҳамда ФЭМнинг меъёрий горизонтал юзаси ва жанубий йўналиш (ФЭС азимути ўртасидаги бурчак билан тавсифланадиган жанубга нисбатан йўналишига боғлиқлиги) эътиборга олиниши керак. Стандарт шароитларда қуёш нурланишининг максимал интенсивлигини ўлчаш ва аниқлаш мазкур ШНҚнинг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади. 16. ФЭСни лойиҳалашда ФЭБ учун массивнинг қуйидаги турдаги ускуналарини ўрнатиш мумкин: бурчак остида ўрнатилувчи массивлар (қуёш нурланишининг максимал миқдорини ҳисобга олиш учун ФЭМлар горизонтга нисбатан муайян бурчак остида ўрнатилади); битта айланиш ўқига эга бўлган (бир координатли) қуёшнинг йўналишини кузатувчи тизимига эга массивлар (горизонтга нисбатан маълум бурчак билан жой кенглигини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилади); иккита айланиш ўқига эга бўлган (икки координатли) қуёшнинг йўналишини кузатувчи тизимига эга массивлар (горизонтга нисбатан ҳар хил йўналишда жойлаштирилган, икки ўқ атрофида айланувчи қурилмалар. Одатда, бу ўқлар бир-бирига нисбатан перпендикуляр бўлади). Ерга нисбатан ҳаракатсиз бўлган ўқ асосий ҳисобланади. Асосий ўқга нисбатан позицияси аниқланадиган ўқ қўшимча ўқ ҳисобланади. Қуёшнинг йўналишини кузатувчи тизимларига эга икки ўқли тизим горизонтга нисбатан бир йўналишда ҳаракатланувчи бир нечта айланиш ўқларидан иборат бўлиши мумкин (қўшимча ўқ йўналиши бўйича). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling