Loyiha matni 71555-(73042)
-боб. ФЭСларнинг асосий ва ёрдамчи элементлари
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
2.04.15-22-fotojelektrik
4-боб. ФЭСларнинг асосий ва ёрдамчи элементлари
25. ФЭС қурилмаларини танлашда O‘zDSt/IEC 3076:2016 (IEC 62446:2009, NEQ) талабларига жавоб берадиган ФЭлардан, ФЭМ ва ФЭБлардан фойдаланиш лозим. ФЭСнинг асосий қурилмалари қуйидагилардан иборат: project.gov.uz 05.01.2023 8 ФЭМлар; инверторлар; назорат қилувчилар (контроллерлар); АБ; улаш симлари; бошқарув панеллари (қўшувчи ва ажратувчи қутиларда). ФЭСнинг ёрдамчи элементлари қуйидагилардан иборат: АБни микропроцессорли заряд-разрядлантириш контроллери; АБни зарядловчи. 26. ФЭМ қуёш элементлар тўпламидан (фотоэлектрик ўзгартиргичлардан) ташкил топган бўлиб, қуёш энергиясини электр энергиясига тўғридан-тўғри ўзгартиради. Талаб қилинаётган қувватда ФЭМ турини танлаш конструктив ва техник хусусиятлар билан белгиланади ҳамда O‘z DSt/IEC 61853-1:2018, O‘z DSt/IEC 61215-1:2018 ва O‘z DSt/IEC 61215-1-1:2018 талабларига жавоб бериши керак. 27. Тизимнинг асосий қисми ФЭМлардан иборат бўлиб, ФЭМларда ўзаро боғланганда катта қувват олиш учун мўжалланган ФЭБларни ташкил қилади. 28. ФЭБлар истеъмолчи занжир ускунасига қуйидаги усулларда уланади: ФЭБлари энергияни сақлаш мосламасини ўз ичига олиши мумкин бўлган доимий ток кучланишига уланган; ФЭБлари АБ қурилмасига уланган; ФЭБлари ўзгарувчан ток қурилмаларига (занжирига, электр тарқатиш тармоғига) оддий ажратгичли инвертор орқали уланган; ФЭБлари ўзгарувчан ток қурилмаларига (занжирига) инвертор орқали уланган; аралаш усулда уланган (бир нечта турдаги ускуналарга уланган). 29. Қуёш батареялари томонидан ишлаб чиқариладиган энергияни ўзгарувчан 220 В/50 Гц ёки уч фазали 380 В/50 Гц оқимларига айлантириш учун турли хил инверторлар мавжуд бўлиб, улар қуйидаги ҳолатлар бўйича бир-биридан фарқланади: қувват билан; доимий ток томонидаги кучланиш билан; чиқиш сигнали шакли билан; ўрнатилган зарядловчи қурилма ва тўғридан-тўғри энергия таъминоти тизими билан (бошқа ўзгарувчан ток манбасидан); аналог ёки импульсли занжир билан. Инверторлар тўлиқ автоном тизимларда ишлатилади ёки электр энергиясини тўғридан-тўғри тармоққа узатиш учун мўлжалланади. 30. Фотоэлектрик тизимлар учун инверторни танлашда қуйидаги хусусиятларига эътибор |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling