project.gov.uz
26.03.2023
10
24. Агар етказилган зарарнинг ходимдан ундирилиши лозим бўлган суммаси унинг ўртача
ойлик иш ҳақидан ошиб кетса ёки зарар аниқланган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтган
бўлса, ундириш суд тартибида амалга оширилади.
6-боб. Ходимга фойдаланиш учун берилган ускуналар, ташкилий техника, дастурий-техник
воситалар, алоқа воситалари, ахборотни муҳофаза қилиш воситаларини ва бошқа
воситаларни инвентаризациядан ўтказиш тартиби
25. Иш берувчи мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш, ҳақиқатда мавжуд мол-
мулкни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштириш ва мажбуриятлар ҳисобда тўғри акс
э т т и р и л г а н л и г и н и
т е к ш и р и ш
м а қ с а д и д а
_______________________________________________________________________
(инвентаризациядан ўтказиш муддати кўрсатилади)
маротаба
ходимга берилган ускуналар, ташкилий техника,
дастурий-техник воситалар, алоқа
воситалари, ахборотни муҳофаза қилиш воситаларини ва бошқа воситаларни қонунчиликда
белгиланган тартибда инвентаризациядан ўтказади.
26. Инвентаризацияси иш берувчи томонидан тасдиқланган комиссия таркибида
ходимнинг иширокида, унинг меҳнат вазифаларини бажараётган жойда ўтказилади.
27. Инвентаризация ўтказаётганда комиссия мажбурий тартибда объектларни натурада
кўздан кечиради ва инвентаризация рўйхатларига уларнинг тўлиқ номи, вазифаси, инвентарь
рақамлари ва асосий техник ёки фойдаланиш кўрсаткичларини қайд этади.
Do'stlaringiz bilan baham: