Ҳарбий-сиёсий вазият билан боғлиқ омилларни баҳолаш, уларни бартараф қилиш айниқса лойиҳага чет эл инвестициясини жалб қилиш учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки чет эллик инвестор сиёсий барқарор бўлмаган мамлакатга ўз мулкини шунчаки ташлаб кетгиси келмайди. У ҳар бир сўм қўйган инвестициясидан катта фойда олишни кўзда тутиб иш кўради. Кўзланган фойдага эса тинч ва осойишта мамлакатдагина эришиш мумкин.
Мазкур гуруҳ омилларга5:
мамлакат жойлашган худуднинг (масалан Ўзбекистон учун Марказий Осиёнинг)тинчлиги;
мамлакатда олиб борилаётган ҳарбий старатегиксиёсат;
божхонасиёсати;
солиқсиёсати;
миллий валютанинг ташқи ва ичкиконвертацияси;
иқтисодий ва молиявийбеқарорлик;
қонунчилик сиёсати;
бюджетнингтахчиллиги;
суғуртасиёсати;
ижтимоийсиёсат;
мамлакатнинг ички ва ташқисиёсати;
хом ашё, меҳнат ва бошқа моддий ресурсларга бой ва ночорлик кабилар билан боғлиқ омиллар киради. Бу омилларни бартараф қилиш асосан давлатзиммасидадир.
Иқтисодий вазият ва ижтимоий аҳвол билан боғлиқ омиллар бевосита ҳарбий-сиёсий вазиятда пайдо бўладиган омилларга боғлиқ. Бундай омиллар жумласигаяна:
мамлакатдаги аҳолининг камбағалликдаражаси;
мамлакат аҳолисининг саводхонликдаражаси;
аҳолининг қонунни билиши, шу соҳа бўйича саводхонлиги ва маданияти;
иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги ёкибеқарорлиги;
нархнинг ўзгариши, инфляциядаражаси;
эҳтиёжга нисбатан иш ҳаққинингмиқдори;
иш кучининг баҳоси кабиларкиради.
Ушбу гуруҳ омиллари келтирилган рўйхат билан чекланиб қолмайди. Жамиятнинг янгиланиши,иқтисодий вазиятларни кескин ўзгартириб, иқтисодий муносабатларни такомиллаштириб бормоқда. Шу аснода иқтисодиётнинг омиллик ва омилсизлик даражаси, унинг шакли ва мазмуни ҳам тез ўзгариб турмоқда. Шу туфайли таҳлил пайтида аниқ лойиҳадан, аниқ худуд ва аниқ иқтисодий вазиятдан келиб чиқмоқ лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |