Loyiha tahlili” fanidan kurs ishi mavzu: loyiha tahlili kontseptsiyasi bajardi: mix-01 guruhi talabasi Mamadaliev D. Sh. Tekshirdi: I f. f d. (PhD) Tuxtabaev J. Sh


Маркетинг тадқиқоти билан боғлиқ омиллар


Download 76.76 Kb.
bet8/16
Sana04.05.2023
Hajmi76.76 Kb.
#1426270
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
kurs isi 2 Дониёр

Маркетинг тадқиқоти билан боғлиқ омиллар ҳам лойиҳа таҳлилида ўрганилиши лозим бўлган асосий омиллардан биридир. Ушбу жараён билан боғлиқ бўлган омиллар натижасида корхона маҳсулотининг ўз вақтида белгиланган қийматда сотилмаслигини, шунинг оқибатида олинган қарзларни ўз вақтида қайтараолмаслиги, мулкни белгиланган миқдорда кўпайтираолмаслиги, тегишли даромад (фойда) миқдорига эришаолмаслиги ҳоллари юзага келади.
Маркетинг тадқиқоти билан боғлиқ омилларнинг пайдо бўлишига қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлиши мумкин.

  • маҳсулотни сотадиган бозорни тўғри танлайолмаслиги;

  • бозорни яхши ўрганиш имконибўлмаганлиги;

  • бозордиги бошқа иштирокчиларининг ишлаб чиқариш қувватини тўғри ҳисобгаолмаслиги;

  • маҳсулотсифатининг рақобатга бардош бериш даражасининг шубҳалиги;

  • ўз вақтида бозорга маҳсулот чиқара олмаганлигикабилар.

Мазкур омиллар натижасида корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти салбий натижалар билан тугаши мумкин. Чунки ишлаб чиқарилган маҳсулот, энг авволо, ўз харидорларини топиши лозим, яъни бозорга сотилиши керак. Агар маҳсулот ўз вақтида, белгиланган қийматда сотилмаса унда қўшимча омиллар пайдо бўлади. Булар натижасида:

  • корхонанинг тўлиқ қувват биланишламаслиги;

  • ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг омборларда сақланиб қолиши:

  • оқибатда кўп маблағнинг оборотга иштирокэтмаслиги;

  • сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарилиши кабилар рўйберади.

Шу туфайли маркетинг тадқиқоти билан боғлиқ фаолиятни тўлиқ амалга ошириб, содир бўлиши мумкин бўлган омилларнинг олдини олишлозим.
Техника ва технология билан боғлиқ омилларнинг ҳам бир қанча сабаблари бор. Уларнинг мавжудлиги жуда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.Техника ва технология билан боғлиқ омилларнинг содир бўлишига:

  • техникани нотўғри танлаш;

  • технология лойиҳасини нотўғритузиш;

  • технологияни ишлатаоладиган, шунга мос кадрларнинг етишмаслиги;

  • техникани тузатиш бўйича кадрларнинг ва эҳтиёт қисмларининг мавжудэмаслиги;

  • илғор хорижий технологиянинг маҳаллий хом ашёга мослашмаганлиги натижасида хом ашё таъминотидагиузулишлар;

  • лойиҳада кўзда тутилганга нисбатан техника, хом-ашё ва битловчи материаллар нархининг ошибкетиши;

  • иш ҳақига мўлжалланган ва бошқа харажатларнинг меъёрдан кўп сарфбўлиши;

  • бошқаришда ўзбошимчаликка йўлқўйилиши;

  • илғор техника ва технологияда ишлайдиган ходимларга моддий ва маънавий рағбатлантириш механизмининг яхши йўлга қўйилмаганлиги кабилар сабаб бўлишимумкин.

Шу туфайли техника ва технология билан боғлиқ омилларнинг олдини олиш, уларни бутунлай бартараф қилиш учун мазкур соҳа бўйича мутахассислар етарли даражада малакали бўлишини тақозо қилади.

Download 76.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling