Loyiha tahlili” fanidan kurs ishi mavzu: loyiha tahlili kontseptsiyasi bajardi: mix-01 guruhi talabasi Mamadaliev D. Sh. Tekshirdi: I f. f d. (PhD) Tuxtabaev J. Sh
Молиявий фаолият ва таъминот билан боғлиқ омиллар
Download 76.76 Kb.
|
kurs isi 2 Дониёр
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташқи омилларга
- Ички омилларга
Молиявий фаолият ва таъминот билан боғлиқ омиллар лойиҳани амалга оширишда асосий омиллардан биридир. Чунки, ҳар қандай лойиҳани амалга ошириш учун энг авволо унинг молиявий таъминотини ҳал қилиш керак. Аммо бу масала жуда кўп ички ва ташқи омилларга боғлиқ3.
Ташқи омилларга: мамлакатда ҳукум сураётган иқтисодийбеқарорлик; инфляция, миллий валютанингконвертацияси; бюджет тақчиллиги; корхоналар ўртасидаги тўлов интизомининг бўзилиши оқибатида содир бўлган дебитор ва кредитор қарзларнинг ҳаддан зиёд ортиб кетиши, айниқса уларнинг муддати ўтиб кетган қисмининг ортиб бориши; сиёсий вазиятнинг яхшиэмаслиги; банк тизимидаги айрим тусиқ бўлувчиҳолатлар; техника, технология, хом-ашё кабиларнинг нархи лойиҳада кўзда тутилганига нисбатан ортиб кетишикабилар. Ички омилларга: кадрлар тизимининг талаб даражасида шаклланмаганлиги - уларнинг молиявий саводининг етишмаслиги; бошқаришнинг энг илғор усулларидан фойдаланиш йўлларини билмаслиги инвестицияга мўлжалланган маблағнинг бошқа мақсадларга ишлатибқўйилганлиги; шартномани яхши тузаолмаганлиги; харажатларни кўпайтириб юбориб маҳсулотнинг (иш, хизмат) таннархини ошириб юборганлиги кабиларни киритишмумкин. Лойиҳани амалга оширишда ушбу омилларнинг бўлиши мумкин. Навбатдаги вазифа уларнинг ҳар бирини баҳолаш лозим. Агар у ёки бу омил содир бўлиб қолса у лойиҳада кўзда тутилган ишни амалга ошириш учун неча пулга ва қанча вақтга тушишини аниқлаш керак. Албатта, бу борадаги иш жуда осон иш эмас. Лойиҳа таҳлилининг навбатдаги вазифаси шу аниқланган омилларни бартараф қилиш ёки уларнинг олдини олиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборатдир. Молиявий омилларнинг ташқи омилларини бартараф қилиш учун албатта давлатнинг ислоҳатчи ролидан фойдаланиш ҳукумат олдига аниқ таклифларни бериш, суғурта тизимидан оқилона фойдаланишлозим. Ички омиллар бевосита инвестиция соҳибларига, менежерларга кўпроқ боғлиқ. Буларни бартараф қилиш йўллари ҳам кадрларнинг билим савиясига, тажрибасига боғлиқ. Уларни бартараф қилиш учун: лойиҳани амалга оширишда уларнинг билим ва савияси етарли бўлмаса, албатта, тажрибали мутахассисларни жалб қилиш лозим. Уларга тўланган қисман маблағ омил натижасида йўқотилган маблағнинг фақат бир қисминигина ташкил қилишимумкин; омилни суғуртақилиш; лойиҳани амалга оширувчи томонлар билан пухта ишланган шартнома тузиш, шартномада кўрсатилган шартларни бажариш, уларга қонун деб қараб ўзаро қонун диктатурасига буйсиниш кўникмасини ҳосилқилиш; инвестицияга мўлжалланган маблағ етишмай қолишининг олдини олиш учун кафолотли кредит олишни кўзда тутибқўйиш; омилларни келтириб чиқарувчи барча сабабларни ўрганиб бориш ва имкон қадар уларнинг олдини олиш каби чора-тадбирларни амалга оширишлозим. Худди шундай ҳар бир гуруҳ омилларнинг нимадан иборатлигини, пайдо бўлиш сабабларини, уларни баҳолаш ва бартараф қилиш йўлларини ишлаб чиқиш лозим. Download 76.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling