Рухсатнома берувчилар – ташкилотлар бўлиб, ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқи, савдо қилиш, маълум турдаги иш ва хизматлар ва ҳоказолар учун рухсат беради.
Ҳукумат ташкилотлари – ўз манфаатларини лойиҳа иштирокчиларида солиқ солиш йўли билан қондирувчи томон бўлиб, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ.
Ер майдони эгаси – юридик ёки жисмоний шахс бўлиб, лойиҳа жалб қилинган ер майдони эгасидир. Ерга эгалик қилиш ёки фойдаланиш ҳуқуқини шартнома асосида беради ва буюртмачи билан алоқага киришади.
Лойиҳанинг якуний маҳсулоти ишлаб чиқарувчиси – ҳосил бўлган асосий фоизлардан фойдаланишни амалга оширади ва якуний маҳсулотни ишлаб чиқаради.
Якуний маҳсулот истеъмолчилари – юридик ва жисмоний шахслар бўлиб, маҳсулот сотиб олувчилари ва фойдаланавчиларидир, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларга талабларни белгилаб унга талабни шакллантиришади.
3. Инвестицион муҳит ва жозибадорлигига таъсир кўрсатувчи омиллар таснифи
Лойиҳа таҳлилида инвестицион муҳит ва жозибадорлигига таъсир кўрсатувчи жуда кўп омиллар аниқланади ва уларни бартараф қилиш йўллари ишлаб чиқилади. Булар иқтисодий мазмуни ва улчаниши жиҳатдан қуйидаги гуруҳларгабўлинади:
Молиявий фаолият билан боғлиқ омиллар;
Маркетинг тадқиқоти билан боғлиқ омиллар;
Техника ва технология билан боғлиқ омиллар;
Лойиҳа иштирокчилари, уларнинг иқтисодий, молиявий аҳволи билан боғлиқ харажатлар
Ҳуқуқий таъминот ва кафолот билан боғлиқомиллар;
Экологик вазият билан боғлиқомиллар;
Қурилиш билан боғлиқомиллар;
Ҳарбий - сиёсий вазият билан боғлиқомиллар;
Иқтисодий вазият ва ижтимоий аҳвол билан боғлиқомиллар;
Ўзига хос объектив вазиятлар билан боғлиқ омиллар.
Омилларнинг рўйхати ушбу келтирилганлар билантугамайди.
Булар йўл қўйилиши мумкин бўлган асосий омилларнинг гуруҳларидир. Лойиҳа таҳлилининг вазифаси ушбу омилларни аниқлаш, баҳолаш ва бартараф қилиш ёки уларнинг олдини олиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборатдир. Уларнинг айримларини шу йўналишда кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |