МАВЗУ: ЛОЙИҲА ТАҲЛИЛИ КОНЦЕПЦИЯСИ
Кириш
1. Лойиҳа нима?
2. Лойиҳа ҳаёт даврининг асосий босқичлари
Инвестицион муҳит ва жозибадорлигига таъсир кўрсатувчи омиллар таснифи
Лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг асосий босқичлари
Фойдаланилган адабиётлар руйхати
Лойиҳа нима?
Лойиҳа чекланган вақт давомида ҳамда белгиланган бюджет билан олдинга қўйилган мақсадларга эришишга хизмат қилувчи ўзаро боғланган тадбирлар мажмуидир.
Лойиҳанинг асосий элементлари қуйидагилардир1:
Лойиҳа атамаси билан қуйидаги тушунчалар ўзаро боғланган:
лойиҳа даври (босқичи);
лойиҳа таҳлили;
лойиҳа менежменти;
лойиҳани молиялаштириш.
Ҳар бир лойиҳани белгиловчи 4-асосий омил мавжуд:
Лойиҳа кўлами (кичик лойиҳа, мэгалойиҳа)
кичик лойиҳа – кўламига кўра катта бўлмаган содда ва чекланган ҳажмдаги, (қиймати 15 млн. АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар);
мэгалойиҳалар мақсадли дастурлар бўлиб, мақсадлар умумийлиги, ресурслар ва вақт бўйича ўзаро боғланган бир неча лойиҳани ўз ичига олади. Бундай лойиҳанинг қиймати 15 млн.доллардан 1 млрд. гача ёки меҳнат сиғими 20 млн. киши соатидан кўп бўлади.
Амалга ошириш муддатлари (қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли лойиҳалар).
Сифатли (деффектсиз лойиҳа).
Ресурсларнинг чекланганлиги (мулътилойиҳа).
Лойиҳаларнинг таҳлили ва синтези қулайлиги учун турли хил бошқариш тизимлари турли асослар бўйича таснифланиши мумкин.
Лойиҳа тури (амалга оширилаётган лойиҳанинг асосий фаолият соҳалари бўйича): ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва аралаш.
Лойиҳа синфи (лойиҳа таркиби ва тизимини ҳамда унинг фан соҳаси бўйича): монолойиҳа, мултилойиҳа, мегалойиҳа. Монолойиҳа – бу ҳар хил тур, қурилиш ва ҳажмдаги алоҳида лойиҳадир.
Лойиҳа кўлами – (лойиҳанинг ҳажми, қатнашувчилар сони ва атроф-муҳитга таъсир даражаси бўйича): кичик лойиҳалар, ўрта лойиҳалар, йирик лойиҳалар, жуда йирик лойиҳалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |