Лойиҳа иштирокчилари, уларнинг иқтисодий ва молиявий аҳволи билан боғлиқ омиллар4 ҳам ҳамиша содир бўлиши мумкин бўлган омиллардир. Эркин иқтисодиёт шароитида бугунги гуллаб- яшнаб турган корхона маълум вақтдан кейин объектив ва субъектив омиллар натижасида банкрот ҳолатига, иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволга тушиб қолиши мумкин.
Шу туфайли лойиҳа иштирокчилари ўртасида ўзаро ишонч билан бирга иқтисодий ва молиявий имконият ҳам таъминланган бўлишилозим.
Акс ҳолда:
кредитни ўз вақтидатўламаслик;
дебитор ва кредитор қарзларнинг кўпайибкетиши;
ўз вақтида валюта конвертациясини амалга оширилмасдан валюта курси бўйича кўп маблағ тўланиши каби салбий ҳолатларнинг рўй беришимумкин.
Буларнинг ҳаммаси умумий ишнинг самарадорлигини пасайтиришга, лойиҳани амалга оширишда кўзда тутилган мақсадга эришишнинг қийинлашишига олиб келади.
Ҳуқуқий таъминот ва кафолат билан боғлиқ омиллар ҳам ўта муҳим омиллардир. Одатда ҳамкорларга тенг ҳуқуқий имконият берилади. Бирининг ҳуқуқни бузиши иккинчисининг маънавий ва моддий манфаатига зид келиши мумкин. Шу туфайли ўзаро иқтисодий муносабатда, айниқса лойиҳани амалга оширишда ҳуқуқий таъминот тўлиқ бўлиши лозим. Бу таъминот Ўзбекистон Республикасининг турли Қонунлари ва бошқа меъёрий хужжатларда ифода этилган. Лекин, айнан, шу лойиҳани бажаришда иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тегишли шартномалар билан расмийлаштирилган бўлиши лозим. Ҳуқуқий таъминотнинг асосида шартномаётади.
Ҳуқуқий таъминот ва кафолат билан боғлиқ омилларнинг пайдо бўлишига
қонунларнинг етарли даражада мукаммалэмаслиги;
шартноманинг ҳар томонлама мукаммалтузилмаганлиги;
томонларнинг ўз мажбуриятларини бажаришда лоқайдлик ва масъулиятсизликка йўлқўйиши;
ходимларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятининг етишмаслиги каби ҳолатлар сабаб бўлишимумкин.
Ушбу омилларни бартараф қилишнинг асосий йўлларидан бири ходимларда қонун билан ишлаш, қонунни билиш, уни тан олиш кўникмасини ўйғотиш лозим. Ўзаро иқтисодий муносабатда қонун диктатурасини ўрнатиш, уни тан олиш мувофақиятнинг асосий омилидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |