Loyiha tahlili” fanidan kurs ishi mavzu: loyiha tahlili kontseptsiyasi bajardi: mix-01 guruhi talabasi Mamadaliev D. Sh. Tekshirdi: I f. f d. (PhD) Tuxtabaev J. Sh
Ўзига хос объектив вазият билан боғлиқ омилларни
Download 76.76 Kb.
|
kurs isi 2 Дониёр
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг асосий босқичлари
Ўзига хос объектив вазият билан боғлиқ омилларни ҳам баҳолаш, уларни ўрганиш ва олдини олиш йўлларини ишлаб чиқиш лозим. Ўзига хос омиллар одатда кам учрайдиган ходиса ва жараёнларда намоён бўлади. Масалан, атом электр станциясини қуриш ва ундан фойдаланишда рўй бериши мумкин бўлган омилни олиш мумкин. Агар атом атмосферани булғайдиган бўлса бу инсониятга катта зарур. Бунинг зарурини иқтисодий кўрсаткичлар билан ўлчаш қийин ва ўтамушкулдир.
Бундай омиллар таркибига: ҳалокатнинг рўйбериши; қаттиқ ер қимирлаши; сувтошқини; шамол таъсири кабилар киришимумкин. Ушбу омиллар мазмун ва моҳияти жиҳатидан ўзига хос ва кутилмаганда рўй берадиган ва катта зарар келтирадиган омиллардир. Уларнинг олдини олиш чоралари албатта кўрилмоқда. Аммо кўриладиган чоралар бошқа гуруҳдаги сингари омилларни бартараф қилишга эмас, балки шундай омил рўй берса сарф-харажатларни мумкин қадар камайтириш йўлларини ишлаб чиқишга қаратилмоғи лозим. Зеро мазкур ўзига хос омилларнинг бўлиши мумкин. Аммо бу инсон идроки ва кучига буйсинмайдиган табиатда содир бўладиган жараёнлар билан боғлиқ омиллардир. Бу таҳлил қилган омиллар лойиҳани амалга оширишда содир бўладиган омилларнинг ҳаммаси эмас, албатта. Чунки аниқ лойиҳа, унинг соҳаси, жойланиш худудига қараб омилларнинг ҳам сони, гуруҳи ўзгариши мумкин. Ушбу келтирилган омиллар ўқувчини маълум мақсад сари йўналтиришгақаратилган. 4. Лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг асосий босқичлари Ҳар қандай лойиҳа аввало ғоя сифатида вужудга келади. Ғоянинг чуқур таҳлил қилиниши, ички ва ташқи омилларни ўрганилиши натижасида унинг хаққонийлиги ва ҳаётийлиги келиб чиқади. Корхонанинг инвестиция лойиҳасини корхона раҳбари ва унинг етук мутахассислари ишлаб чиқишади. Агар корхона мутахассисларининг билими ва тажрибаси етарли бўлмаса, профессионал маслаҳатчилар хизматидан фойдаланилади. Агар йирик лойиҳалар кўп компонетларга эга бўлса, бундай лойиҳаларга тайёрлашга халқаро тажрибага эга бўлган экспертлар ва маҳаллий мутахасислар жалб этилади. Уларнинг билим ва тажрибалари тайёрланган лойиҳаларнинг реал ва илмий асосланганлигини таъминлайди. Инвестиция лойиҳаларини халқаро тажрибада учта йирик босқичга бўладилар6: инвестиция олди босқичи; инвестиция босқичи; янгидан вужудга келган объектларни эксплуатация қилиш босқичи. «Лойиҳалар таҳлили» фанининг асосий вазифаси биринчи босқич тўғрисида фикр юритишдир. БМТнинг ЮНИДО номли бўлими томонидан чиқарилган бюллетенида инвестиция олди босқичини тўртда йўналишга бўлиб ўрганиш тавсия этилади. Булар: инвестиция концепцияларини танлаш; дастлабки (бирламчи) лойиҳаларни вужудга келтириш; якуний лойиҳани вужудга келтириш ва унинг техник-иқтисодий ҳамда молиявий жиҳатдан маъқуллигини баҳолаш; лойиҳанинг якуний муҳокамаси ва у бўйича маълум қарорга келиш. Инвестиция олди босқичида муқобил вариантларга эга бўлган бир неча лойиҳалар ўрганилади ва улардан самарадорлиги пастлари ёки самара бермайдиганлари чиқариб юборилади. Бундай лойиҳалар келгуси йўналишларда кўрилмайди ва бу билан жуда катта маблағ тежаблинади. Лойиҳаларнинг инвестиция олди босқичини қуйидаги чизма кўринишида ифодалаш мумкин. Ўзбекистон Республикасида инновацион, инвестицион, ижтимоий ва бошқа турдаги лойиҳаларга инвестиция манбаъларини аниқлашдан кўра энг аввало пишиқ –пухта ишланган лойиҳаларни ишлаб чиқариш долзарб масала бўлиб ҳисобланади. Инвестиция лойиҳалари учун ғояларни қидириш ва улар ичида мақбулини танлаб олиш жуда мураккаб ҳамда масъулиятли вазифадир. Биринчидан, бу муаммони ечиш учун лойиҳани вужудга келтиришдан ким мафаатдор еканлигини билиш зарур. Агар бу лойиҳа ишлаб турган корхона учун бўлса, унда инвестиция концепцияси шу тармоқда йиғилган тажриба, ундаги ходимларнинг малакаси, бозор муаммолари маълум маънода белгиланган бўлади. Бу корхоналарни бошқарувчи идоралар ҳам инвестиция концепциясини вужудга келтиришда қийналмайдилар. Лойиҳаларни бирламчи тайёрлаш йўналишсининг асосини бизнес - режа ташкил этади. Кичик лойиҳалар учун бизнес-режа биринчи даражали асословчи ҳужжат ҳисоблансада, катта лойиҳаларни тайёрлашда оралиқ ҳужжат вазифасини ўтайди, холос. Бизнес-режанинг йўналиши тадбиркорларга қуйидаги вазифаларни ҳал этишга ёрдам беради: 1. Бўлғуси савдо бозори ривожланишининг ҳажми ва истиқболини ўрганиб чиқиш; 2. Бозор учун керакли маҳсулотларни ишлаб чиқариш харажатларини баҳолаш, ишнинг унумдорлигини аниқлаш учун ўз товарларини сотиш мумкин бўлган нархларни қиёслаш; 3. Уни сотишнинг дастлабки йилларида тўсиқларини топиш; 4. Бизнес ҳолатини мунтазам назорат қилиш мумкин бўлган кўрсаткичларни аниқлаш. Ҳар қандай бизнес ўз хусусиятларига эга, бинобарин, ҳар қандай вазиятларда қулай бўлган «стандарт» режа мавжуд бўлиши еҳтимол. Ҳар қандай бизнес-режанинг ягона синалган тузиш тамойили мавжуд. Бизнес-режа хулосалардан бошланиши лозим, уларни сиз энг охирги навбатда ёзасиз, лекин айнан улар бизнес-режангизнинг дастлабки пункти бўлиши лозим. Хулоса/резуме қисқача – 2-3 бет атрофида бўлиши лозим. Резюме - бу мустақил реклама ҳужжатидир, чунки унда бизнес-режангизнинг асосий қоидалари, ҳолати мавжуд бўлади. Бу кўпгина доимий инвесторлар ўқийдиган ягона қисм ҳисобланади. Инвестор эса, авваламбор қуйидаги маълумотни билишни хоҳлайди: кредит миқдори, қандай мақсад учун кераклиги, қоплашнинг кўзда тутилган муддатлари, ким лойиҳани инвестициялашни хоҳлаши, қарздор қандай шахсий маблағларга эга? Агар резуме аниқ, содда ва ишонарли қилиб ёзилган бўлса инвестор ёки бизнес режа ўқиётган эксперт уни барча сахифаларини ўқишга қизиқади ҳамда астойдил ўрганишга киришади. Лойиҳаларни техник-иқтисодий ва молиявий асослашда, унинг барча жиҳатлари (яъни техник, молиявий, тижорат жиҳатлари) билан боғлиқ бўлган муаммоларни муқобил суратда кўриб чиқилади. Бу вазифани фақат иқтисодчиларнинг ўзларигина уддалай олмайдилар, шу сабабли лойиҳаларни тайёрлашнинг бу босқичида турли соҳадаги мутахассислар гуруҳи иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлади. Булар: шу тармоқда иш тажрибасига эга бўлган иқтисодчи (иложи бўлса мутахассислар гуруҳига иқтисодчи раҳбарлик қилиши керак); маҳсулот реализатсия қилинадиган бозорни таҳлил қиладиган мутахассис(маркетолик); маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясини яхши биладиган бир ёки бир неча муҳандис-технолог; маҳсулот хусусиятларини, уни сотишда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, хизмат кўрсатишни яхши биладиган муҳандис-конструктор; шунга ўхшаш ишлаб чиқаришларни барпо этиш билан шуғулланган қурувчи-муҳандис; шу турдаги ишлаб чиқаришларда харажатлар ҳисобини юритиш бўйича мутахассис. Download 76.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling