Loyiha tahlili” fanidan kurs ishi mavzu: loyiha tahlili kontseptsiyasi bajardi: mix-01 guruhi talabasi Mamadaliev D. Sh. Tekshirdi: I f. f d. (PhD) Tuxtabaev J. Sh
Экологик вазият билан боғлиқ омилларни
Download 76.76 Kb.
|
kurs isi 2 Дониёр
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қурилиш билан боғлиқ омиллар
Экологик вазият билан боғлиқ омилларни инобатга олмаслик мумкин эмас. Агар технология фақат совуқ жойда ишлашга мўлжалланган бўлса уни иссиқ пайтда ишлатиб бўлмайди ва аксинча. Ёки технологияни ишлатиш натижасида атроф-муҳит, хаво ифлосланадиган, ўсимлик, ҳайвонот ва инсон организмига салбий таъсир қиладиган бўлса мазкур лойиҳани (қурулмани) тўхтатишга ёки кўчиришга тўғри келади. Бу кўзда тутилмаган жуда кўп қўшимча сарф- харажатларни қилишга олибкелади.
Ҳар бир лойиҳани танлашда, хорижий илғор технологияни жалб қилишда албатта экологик вазиятни инобатга олиш лозим. Экологик вазият билан боғлиқ омилларга лойиҳани амалга оширадиган худуднинг экологик ҳолати (турли тўф онларнинг бўлиш хавфи, ўта совуқ ёки ўта иссиқ иқлимнинг кутилиши, ер қимирлаш хавфи туғиладиган худудлар, вулқонли ва сув тошқини рўй бериши мумкин бўлган ерларкабилар); атроф муҳитнинг тозалиги ва тоза туриши лозим бўлган худудларнингдахлсизлиги; аҳолининг, энг авволо лойиҳани амалга оширувчи мутахассисларнинг экологик саводхонлиги кабиларкиради. Ҳар қандай лойиҳани амалга оширишда унга икки томонлама ёндошмоқ лозим. Биринчидан, лойиҳада кўзда тутилган технология ўрнатиладиган шароитга, унинг технологик ҳолатига мос бўлишини талаб қилса, иккинчидан мазкур технология шу жойнинг экологиясини бузмаслиги керак. Шу талаблар таъминлансагина кўзда тутилган мақсадга эришиш мумкин. Қурилиш билан боғлиқ омиллар одатда икки гуруҳга бўлиб ўрганилади. Биринчиси ўурилганча бўлган омиллар, иккинчиси эса қурилиб битгандан кейинги омиллар. Қуришгача бўлган омилларга: қуришгача ўз вақтида тугатилиб ишгатушмаслиги; қурилиш материаллари нархининг лойиҳада кўзда тутилган миқдорига нисбатанқимматлашганлиги; турли тарифларнингошганлиги; оқибатда қурилишнинг ҳажмининг қимматлашиб кетганлиги туфайли мўлжалдаги инвестициянинг етмасликҳолатлари; қурилиш материаллари етказиб берувчи ҳамкорларнинг шартномани ўз вақтидабажармаслиги; олинган жиҳоз ва ускуналарнинг нуқсониборлиги; қурилишда малакали мутахассисларнинг етишмаслиги кабилар киради. Лойиҳа бўйича қурилиб битган иншоат ва корхоналарда ҳам анча омилли ҳолатлар бўлиши мумкин. Бу ҳолатларгақуйидагилар: керак талаб даражасидақурилмаганлиги; битган бинонинг сифати талаб даражасидаэмаслиги; қурилган бинода маҳаллий иқлим ва экологиянинг эътиборга олинмаганлиги (иссиқни қайтармаслиги, шамолга чидамаслиги, ёмғирниннг девордан оқишикабилар); барча комунал хизматларнинг инобатгаолинмаганлиги; транспорт воситасининг келиб-кетиши, юкланиш ва туширишнинг ноқулайлиги кабиларкиради. Мазкур омилларни бартараф қилиш мумкин. Бу учун мутахассислар ўз соҳасининг устаси, билимдони бўлмоғи лозим. Жуда кўп омиллар лойиҳани тушунмаслик, унинг муҳимлигини писанд қилмаслик, етарли битим даражасига эга эмаслик оқибатида келиб чиқади. Шу туфайли эркин бозор иқтисодиёти ҳамма соҳада ўта билимдан зукко мутахассисларни қадрлайди ва уларга эҳтиёж сезади. Муълумот диплом билан эмас ҳақиқий билим билан баҳоланадиган давр келди. Download 76.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling