Табиий ва экологик омиллар: табиий иқлим шароитлари; ҳарорат, ёғинлар, намлик, шамоллар, денгиз сатҳидан баландлик, сейсмиклик, ландшафт ва монография ва бошқалар; табиий ресурслар, транспорт тизимлари билан алоқа ва жойлашув; сифат бўйича стандартлар; ҳаво йўллари, сув манбалари ва тупроқ қатлами; атроф муҳитга санитар талаблар; атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик; тендентсиялар таснифи ва экологик тизимларнинг ҳолати: ҳаво, сув ва тупроқ.
Инфраструктура характеристикалари ва омиллари:транспорт воситалари. Алоқа ва коммуникация, юк ташиш, ЭҲМ тармоқлари ва информацион тизимлар; энергия таъминоти; алоқа хизматлари; хом ашё ва хизматлар; хўжалик тармоқлари, логистика ва материал техник таъминот; саноат инфраструктураси; хизмат кўрсатувчи тизимлар ва бошқалар.
Лойиҳа раҳбари – юридик шахс бўлиб, унга буюртмачи ва инвестор лойиҳани бошқаришда, ишларни бошқаришда ҳисобот беради: режалаштириш, назорат ва лойиҳанинг барча иштирокчилари ишларини бошқаради.Кичик лойиҳаларда лойиҳа менеджери лойиҳани бошқаради.
Лойиҳа жамоаси – махсус ташкилий структура бўлиб, лойиҳа раҳбари томонидан бошқарилади ва лойиҳани амалга ошириш даврида шакллантирилади.
Шартномачи – лойиҳанинг томони ёки иштирокчиси бўлиб, буюртмачи билан ўзаро муносабатда бўлади, шартнома бўйича ишларни бажаралиши учун жавобгарликни ўз бўйнига олади – бу лойиҳанинг тўлиқ ёки бир қисми бўлиши мумкин.
Субшартномачи – юқорироқ даражадаги шартномачи ёки субшартномачи билан шартнома алоқаларига киришида. Шартнома бўйича иш ва хизматларни бажаришга жавобгардир.
Лойиҳаловчи – юридик шахс бўлиб, лойиҳа доирасида лойиҳавий изланиш ишларини шартнома бўйича бажаради. Лойиҳанинг асосий шартномачиси ёки бевосита буюртмачи билан шартнома алоқаларига киришади.
Асосий воситачи – юридик шахс бўлиб, унинг таклифи буюртмачи томонидан қабул қилинган. Шартнома асосида ишларни бажаралишига жавобгар.
Таъминотчилар – субшартномачилар, улар шартнома асосида турли хил етказиб бериш ишлари – материаллар, ускуналар, транспорт воситалари ва бошқаларни амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |