Қўлѐзма ҳуқуқида удк
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova
хотункат- малика шаҳарлари қурилган. Турк хоқонликларида аѐл киши
ниҳоятда эъзозланган. Қадимги туркийлар эътиқодида Умай исмли илоҳ ўрин олиб, у қут-барака ҳомийси ҳисобланган ва ҳомиладорликни, болаларни ҳамда жангчиларни қўриқловчи илоҳ сифатида талқин этилган. Маҳмуд Қошгъарий ―Умай‖ соъзига шундай изоҳ беради: ―хотин кишининг ичидан тушиб бўлганда чиқадиган қопчиққа ўхшаш нарса. У боланинг қориндаги эгаси дейилади. ―Умайқа топинса ўғил бўлур‖ деган масал бор. Яъни, кимки умайга хизмат қилса, у ўғил кўради, демакдир. Хотинлар шунга эътиқод қилишади‖. Қадимги даврлардан тортиб ХХ асрнинг бошларига қадар ―Умай‖ болаларни асровчи илоҳ сифатида халқ орасида яшайверган. Айрим туркий халқлар мифологиясида, масалан, хакас, шор, болқор халқларида Имай тарзида ҳам қўлланади. Маҳмуд Кошғарийнинг кўрсатишича, тубутлар онани “ума” деб айтар эканлар, шунингдек, уйга келган меҳмонни ҳам “ума” дер эканлар 96 Умай\Имай култининг маъно ва вазифалари кўп. Шу боис айрим олимларнинг, Умай Эрон мифологиясида Хумойдан келиб чиққан, деган фикрлари ўзини оқламайди. Хумой қуши соясини инсонга солганда, инсон бахтли бўлар экан. Умай култи Сибир туркий халқларида кенг маънода ишлатилади. Умай бу халқларда фақат болаларни ҳимоя қилувчигина эмас, балки болаларнинг жонини олувчи сифатида ҳам талқин қилинган. Қизиғи шундаки, ҳозирда ҳам Умай ѐки Умай она деб аталувчи ушбу илоҳнинг рамзларидан бири узун уч қиррали қалпоқ бўлган. Демак, аѐлларга бўлган бундай эъзоз, ҳатто хоқонлик тангаларида акс этган маликаларнинг тасвири бежиз эмас. Бошқарув ишларида доимо хоқонга ҳамроҳ бўлган малика-хотун рамзий маънода Умайга менгзалган. Зеро, қадимги битиктошлардан бири 96 ( Devonu lug‘atit-turk, 1 jild, 118-bet). 99 Култегинда ―Умайтег ўгум қатун қутига иним Култегин эр ат бўлди‖, яъни ―Умайдек онам хотун қутига(бахтига) иним Култегин эр йигит деган ном топди‖ жумлаларининг учрашиѐқ бу фикрни тасдиқлаб турибди. Турк-будда мифологиясида Умай култининг туркий ѐзма ѐдгорликларидан ва удумларидан кескин фарқ қиладиган жиҳатлари бор. ―Олтин ѐруғ‖ асарида бунинг намунасини кўрамиз. Буддавийлик ақидасига кўра, қайта туғилган жонзотлар, шу жумладан, инсонлар ҳам, бўдисатвга айланадилар, яъни комилликка эришадилар. Жонзотларнинг бу жараѐнни босиб ўтишларини Зерван жонзот болаларига қуйидагича уқтиради: (Ей)оламни, эру сувни муҳофаза этувчилар! Сизлар шуни билинглар: фойда, манфаат келтиргани жамики жонзотлар болаларига, эл-улусга бошчилик қилиш қонуни билан сўраган бўлсангизлар, ижозат беринг, уни энди мен (сизларга) айтайин. Диққат билан эшитинглар: илгари қилган яхши ишлар туфайли тангри заминида туғилганда тангри хони бўладилар. Қачон қайта туғилиб, инсонлар орасига тушганда, инсонлар хони бўладилар. Ҳукмронлик қилувчи ўз қудрати, иродаси билан жамики жонзотлар(ни) биргаликда муҳофаза қиладилар. Шундан кейин хавф-хатарсиз она қорнига кирадилар. Қачон она қорнига кирсалар, Умай онадай, у эрда ҳам тангрилар муҳофаза қиладилар. Туғилса, ҳам инсонлар (ораси)да инсоният ерида кўп иззат-ҳурматли бўлмоқдан уни тангри деб айтадилар 97 . «Олтин ѐруғ»дан келтирилган бу парчада Умай она култи диққатга сазовор. Гарчи «Олтин ѐруғ» санскритчадан хитойчага ва хитойчадан қадимги туркийга таржима қилинган бўлса ҳам (1Х аср охирида), Умай култи таржима жараѐнида киритилганини таъкидлаш даркор. Парчадаги Умай она култи буддавийликнинг айнан қайта туғилиш ақидасига мослаштирилгани учун унинг яна бир хусусияти намоѐн бўлган. Умай она «Олтин ѐруғ»да қайта туғиладиганларни муҳофаза қилувчи илоҳ деб талқин қилинган. Маълум бўлишича, Умайда қут бериш, бахт бериш хусусияти бор. Умай оғир меҳнат пайти, туғруқ пайти аѐлларни ҳимоя қилувчи илоҳадир. Илоҳлар эса, қадимги туркий дунѐқарашга кўра муқаддас 97 (VIII 28a/20-28b/21). 100 аталиб, уларга эътиқод қилинган. Уларнинг айрим қолдиқлари бугунги кунда ҳам учрайди., яъни аѐлларимиз туғруқ жараѐнида ―йўлдош тушди‖ иборасини айнан мана шу илоҳ номи боғлашади. Туркий мифологияга кўра ота ва она осмон ва ер рамзи ҳисобланган. Уларнинг бирлашишидан илоҳий куч вужудга келган.Шу сабабдан ҳам қадимги туркий аждодлар ўзларини ―осмон фарзандлари‖, Ота ва она ҳаѐт устунлари деб ҳисоблашган. Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling