Қўлѐзма ҳуқуқида удк


Қурол-аслаҳа номларини билдирадиган терминлар


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

Қурол-аслаҳа номларини билдирадиган терминлар. 
VI-Х асрлардаги қурол-аслаха терминлари ўша давр уруғ ва
қабилаларнинг турмуши, сиѐсий-ҳарбий аҳволини маълум даражада акс
эттиради.
Қурол-аслаха номларини билдирадиган қуйидаги терминлар учрайди. 
Ҳарбий хизматга алоқадор шахслар, қўшиннинг cаcтавини
ифодаловчи терминлар, су (армия) (Кт), Атлы (отлиқ), қўшин (Кт);
(пиѐда аскар), яда (Кт), тутмақ (душманларнинг кучини билишга
ажратилганлар) (Кт), ярчи (қўшинга йўл кўрсатиб борувчи) (Кт), язак сув
ѐки илку су (илғор отрядда борувчилар). 
Армиянинг ўнг қанотида уруш қилганлар ўқ (Кт), чап қаноти уруш
қилганларга нисбатан сол (Кт) ва ўртада уруш қилганларга нисбатан кед
каби терминлар ишлатилган. 
Армиянинг орқа томонида қуролланиб турган ҳарбийлар ятуғ (Кт) ва
оқчы (ўнг) дейилган. 
Қўшинларнинг ѐрдамчи қисмлари яқут деб аталган. 
Бирор жойда яшаѐтган қабила ва уруғни талаш учун юборилган
отряд ақынчы термини деб аталган.
Хон ва бекларнинг шахсий қўриқчилари ва уларнинг турадиган
жойлар ятғақ, тургак (Сарой қўриқчиси) дейилган. 
Урушда қаҳрамонлик кўрсатганлар – алп (Кт), қарам бўлиш – кермиc 
(Кт), ҳийлакорлик – тәблиг (Кт) каби терминлар билан юритилган. 
Қадимги туркий тилда яна “ябғу” сўзи лақаб-тахаллус сифатида 
қўлланилган. Бу сўз Турк хоқонлигида бош хукмдор-хоқондан кейин 


101 
турувчи, аниқроғи унинг ўринбосарига нисбатан қўлланилган. Ўша 
даврларда турк хоқонлигининг энг олий ҳукмдорига нисбатан хоқон атамаси 
ишлатилган: Он оқ қағани яғи:миз эрти – Ўн ўқ хоқони душманимиз эди. 
Хоқон унвонини шарқдаги бош хоқонлик маркази Ўрхунда бўлган 
ҳукмдорлар қўллашга ҳақли бўлиб, хоқонликнинг ғарбий қаноти бўлмиш 
Ғарбий турк хоқонлиги ҳукмдорлари эса ябғу-хоқон унвонини ишлатишар ва 
шу тариқа улар марказга боғлиқлигини ифодалашар эди. Шунингдек, турк 
хоқонлигида яна элтабар, тудун, айғучи, ярчи, апатархан сингари унвонлар 
ишлатилган. Элтабар унвони ―енди давлатни тутиб турувчи‖ деган маънони 
англатган. Хитой йилномаларида таъкидланишича, бу унвон катта-кичик 
воҳаларни бошқарувчиларга берилган. Тудун унвони эса хоқонликнинг 
бошқарув тизимига хос унвонлардан бири сифатида ―бўйсундирилган 
ўлкалардан солиқ йиғишни ташкил қилувчи маҳаллий ҳукмдор устидан 
назорат этувчи‖, яъни ноиб маъносида бўлган. Айғучи эса вазир, маслаҳатчи, 
саркарда маъноларида бўлиб
98
, кўпинча маслаҳатчи маъносида ишлатилган: 
қағани алп а:рмиш, айғучиси билга а:рмиш- хоқони қаҳрамон экан, 
маслаҳатчиси аллома экан. Бу сифат Ўрхун-Энасой обидаларидан бири 
Тўнюқуқ битиктошида Тонюққуққа нисбатан қўлланилган. Манбаларда қайд 
этилишича Тўнюқуқ мазкур битиктошни ўзи ѐздирган. Хитой йилномаларида 
у Юанчжен деб берилган. Ярчи –йўлчи, йўл бошловчи, ер биладиган киши 
дегани: ярчи тиладим-ерчи суриштирдим. Апатархан –бош қўмондан деган 
маънони билдирувчи унвон: апатархангару ичра саб идмиш-апатарханга 
махфий гап юборибди. ―Апа‖ сўзи ―Девони луғатит-турк‖да она маъносида 
берилган. Култегинда эса, аждодимиз деб таржима қилинганини ва шу 
маънода қўлланилганини учратамиз. Умумий тарзда улар бир-бирига жуда 
яқин, шунингдек апа қадимги туркий тилда фақат она маносида эмас, ўзидан 
катта улуғларга, юрт бошқарувчиларга нисбатан ҳам қўлланилган. Шу 
ўринда ―тегин‖ нисбасига ҳам тўхталиб ўтсак. Юқорида Тўнюқуқ атамаси 
ҳақида гапирганимизда қадимги туркий давлатчилик анъаналарига кўра, ҳар 
98
Q.Sodiqov, Q.Omonov, ―O‘zbek tilining yozma uslublari tarixidan‖ T-2010 


102 
бир амалдор, хоҳ у хоқон бўлсин, хоҳ қуйи даражали лавозим эгаси бўлсин, 
уларнинг исми олдига баҳодур, алп, билга, тегин каби сифатлашлар қўшиб 
айтилганини таъкидлаган эдик. ―Тегин‖ шаҳзода деган маънони англатади. 
Қадимги туркийлар ашина сулоласига мансуб шахслар учун мазкур унвонни 
ишлатишган. Қадимда туркий халқларнинг маданият марказларида турк 
шаҳзодалари томонидан Тегин-шоҳ ибодатхоналари қурдирилган. Тегин 
номлари билан маҳаллий халқлар тилида тангалар зарб қилинган.
Ҳарбий соҳага оид сўзларнинг аксарияти Билга ҳоқон битиктошида 
учрайди. Битикда Билга хоқоннинг баҳодирлик ишлари тасвирланган. Шу 
сабабдан ҳам битиктошда ҳарбий соҳага оид бўлган сўзлар кўпчиликни 
ташкил этади. Шуниси қизиқарлики, сўзларнинг аксарияти айнан 
такрорланмайди, балки улар баъзи ўринларда синонимлари билан 
ифодаланади. Бу жиҳат эса ўша даврдаги тил имкониятлари ҳолатидан дарак
беради: Йети йигирми йашыма Тангут топа суладим( ўн етти ѐшимда 
Тангутга лашкар тортдим) . “Суладим‖ сўзи лашкар тортдим тарзида 
таржима қилинган. Қадимги туркий тилда ―су‖ лашкар дегани, мазкур феъл 
айнан шу сўздан ясалган. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида ―лашкар тортмоқ‖ 
жумласига шундай изоҳ берилган: Лашкар тортмоқ-қўшин билан ҳужумга 
бормоқ
99
. ( 491-б) Битиктошнинг бошқа бир ўрнида бу маънода бошқа 
сўзнинг ишлатилганини учратамиз: Ол йилда Тургаш тапа Алтун йишиғ аша 
эртиш окузугкача ѐридим. Ўша йилда Тургаш томонга Олтун йишни ошиб 
эртиш дарѐсини кечиб, юриш қилдим. Бу ўринда ҳам лашкар тортмоқ 
бирикмасининг маъносини берувчи ―ѐридим‖ сўзи яъни ―юриш қилдим‖ 
жумласи ишлатилган. Улар айнан ўхшамаса ҳам, маъно жиҳатдан бир-
бирига яқин ҳарбий соҳага оид сўзлардир. Битиктошда яна ҳарбий соҳага оид 
бўлган кўплаб сўзларни, бирикмаларни кўриш мумкин:Тангут бодунуғ 
буздум оғлин, ю(туз)ин, йилқисин, баримин анта алдим. Тангут халқини 
енгдим, ўғлини, хонумонини, йилқисини, молини ўшанда олдим. Қадимда 
99
1
O‘zbek tilining izohli lug‘ati, 5 jildlik, 2-jild T-2006; 110-бет; 


103 
аждодларимизнинг бадавлатлиги уларнинг моли билан ўлчанган, айниқса, 
чорводор халқларда йилқилар катта аҳамиятга эга ҳисобланган. Жангларда 
қўли баланд келган тараф енгилган халқнинг бор-йўғини, йилқиларини олиб 
қўядиган бўлган. Сусин анта олуртим Қирқиз,(Лашкарни ўшанда қирдим), 
бодунуг уда басдим. (Қирқиз халқини уйқуда басдим). Тангут бодунуг буздим. 
(Тангут халқини енгдим). Ҳар учала гапда бир-бирига яқин маъноли сўзлар 
қўлланилган. Бироқ айнан бир хилда эмас, юқорида таъкидланганидек, турли 
хил кўринишларда ишлатилган. Қирмоқ, босмоқ, енгмоқ сўзлари умумий 
―гаълаба қилмоқ‖ маъносини беради. Шу жиҳатдан уларни маънодош сўзлар 
ҳам дейиш мумкин. …Оза яня калигма сусин агиттим. (…илгарилаб 
бизникини пораканда қилиб келадиган лашкарини қайтардим).Яня- янй-яй 
феълининг қадимги кўриниши бўлиб, ѐймоқ, пароканда қилмоқ деган 
маъноларни билдиради. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида пароканда сўзи 
турли томонга тарқаган, тартибсиз, тарқоқ деб изоҳланган.


104 

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling