Қўлѐзма ҳуқуқида удк


билимларни тўлиқ ўзлаштиришга эришишдир


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

билимларни тўлиқ ўзлаштиришга эришишдир. Таълимда берилаѐтган 
билимларни талабаларнинг аксарият кўпчилик қисми пухта ўзлаштириши 
педагогик технологияни жорий этишнинг асосий мақсади ҳисобланади. ОТР 
асосида дарс ўтишда энг асосий талаб талабанинг ҳаѐтий тажрибаси аввал 
ўзлаштирган билимлари ва қизиқишлари асосида билим беришни кўзда 
тутади. ООР ўрганилаѐтган соҳа бўйича талабаларда билим етарлича 
бўлмаган ҳолда ҳам талабада салбий кечинмага ўрин қолдирмасликни, бу 
талабанинг айби эмаслигини тан олишни талаб этади. Фаоллик кўрсатилса, 
билимларни ўзлаштириб олишга талабаларда ишонч пайдо бўлишига 
эришиш мумкин. Таълимнинг устувор вазифаларидан бири, бу таълим 
олувчи онгида миллий ва умуминсоний қадриятларни қарор топтириш, уни 
келгусида жамиятда ўз ўрнини муносиб топиш учун амалий, ҳаѐтий 
кўникмаларни шакллантириш билан талабаларнинг ижтимоий-иқтисодий 
муносабатларга фаол киришиб кетишига муносабатини шакллантириш 
муҳим вазифа ҳисобланади. Ушбу вазифалар таълим сифати даражасини 
янада кўтаришни, малакали, рақобатбардош мутахассислар тайѐрлашни 
ҳамда бу жараѐнларда АКТдан фойдаланиш даражасини оширишни ҳамда 
бунинг натижасида таълим ва тарбия тизимида туб сифат ўзгаришлари содир 
этишни талаб қилади
109
.
Туркий матн ѐзиш босқичлари: 
Қуйидаги зарур файлларнуи интернет орқали кўчириб олинади. 
1. МултиКей.ехе дастурини қуйидаги манзиллар орқали кўчириб олиш 
мумкин: 
а)
ҳттп://www.оеаw.аc.ат/кал/мултикей/
 
б)ҳттп://ирқ.казнпу.кз/фонтс/ТБМултиКей.зип ичидан 
2. Турик.ттф шрифтини қуйидаги манзилдан юкланг: 
а) Мазкур ѐрдамчи ҳавола ѐнидан, ѐки 
109
Nazirova E.SH. Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti 
―Оммавий очиқ онлайн курсларини яратиш назарияси ва амалиѐти‖ мавзусида Республика илмий-амалий 
онлайн интернет анжумани МАТЕРИАЛЛАРИ.‖
OLIY TA‘LIM MUASSASALARIDA OCHIQ TA‘LIM 
RESURSLARIDAN FOYDALANGAN HOLDA O‗QUV JARAYONINI TASHKIL ETISH MODELLARI‖


132 
б) 
ҳттп://ирқ.казнпу.кз/фонтс/Турик.ттф
 ѐки, 
c) 
ҳттп://ирқ.казнпу.кз/фонтс/ТБМултиКей.зип ичидан 
3
. МултиКей.ини. файлини қуйидаги манзилдан юкланг: 
a) Мазкур ѐрдамчи ҳавола ѐнидаги МултиКей.ини, ѐки 
b) ҳттп://ирқ.казнпу.кз/фонтс/ТБМултиКей.зип ичидан 
мазкур файлларни топиб, уларни юқоридаги тартибда кетма-кетликда 
ўрнатиб олинг. Натижаси ўйлаганимиздек бўлиши учун, айтилган 
босқичларни эътибор билан бажаринг. Аввало, Мултикей.ехе дастурини 
ўрнатиб олинг. Умдан сўнг Турик.ттф шрифтини қўшиб олинг. Энг охирида 
МултиКей.ини файлини ўрнига кўчириб қўйинг.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling