ИД- 2000400464 бўлган лойиҳа 1 485 та овоз тўплаб саккизинчи ўрин билан ғолиб деб топилди. Киритилган таклиф мазмуни қуйидагича, боғча биносини жорий таъмирлаш учун 950,0 млн.сўмлик лойиха “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга асосан 2022 йил 24 апрелдаги 254032-сонли шартномага мувофиқ “ҲАМКОР ПРОЭКТ” МЧЖ билан лойиҳа-смета ва экспертиза ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг, 889,5 млн.сўмлик лойиха давлат харидлари портали орқали электрон танлов савдоларига эълонга қўйилган. Бугунги кунда давлат харидлари портали орқали электрон танлов савдолари орқали "TEMURBEK-STROY" МЧЖ билан 840,3 млн.сўмлик таклифлари билан ғолиб деб топилиб, ҳозирги кунда 840,3 млн.сўм тўловлари тўланиб, таъмирлаш ишлари якунига етказилган.
Юқоридаги якунига етказилган Халқ таълими тасарруфидаги умумтаълим мактабларни банк назорати ўлчовидан ўтказиш мақсадида, Глав ОПЕРУ "Ипотека банк" билан 41,1 млн сўмлик шартнома тузилиб, хозирги кунда 41,1 млн сўм маблағ тўлаб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |