«М а р к е т и н г» фани бўйича тест саволлари «Маркетинг» нимани англатади?


Товарни бозорда позициялаштириш нима


Download 60.73 Kb.
bet13/24
Sana06.10.2023
Hajmi60.73 Kb.
#1694225
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
Юсупов М китоб алфавит бўйича 2 восстановлен 17 02 2021

83. Товарни бозорда позициялаштириш нима ?
а) товарнинг асосий тавсифлари бўйича истеъмолчиларнинг онгида рақобатчиларнинг аналог товарига нисбатан тутган ўрни билан солиштиришдир
b) товарнинг асосий тавсифлари бўйича ишлаб чиқарувчилар томонидан рақобатчиларнинг ўхшаш товарига таққослашдир
с) хизматнинг асосий тавсифлари бўйича хизмат кўрсатувчилар томонидан рақобатчиларнинг ўхшаш хизматига таққослашдир
d) товар ёки хизматни мақсадли бозорларда тўғри жойлаштиришга эришишдир

84. Бозор қайси тамойилларга асосланиб сегментларга бўлинади?
а) истеъмолчиларнинг билим даражаси, бозорга муносабати, оилавий аҳволи ва миллати тамойилларигаҳ.
b) истеъмолчиларнинг хулқ-атвори, қайси динга мансублиги, жинси ва ёши тамойилларига
с) истеъмолчиларнинг географик, демографик хулқ-атвори ва психографик тамойилларига
d) истеъмолчиларнинг маълумоти, ҳудудлар, ижтимоий синфларга мансублиги ва ҳаёт тарзи тамойилларига

85. Бенчмаркетинг нима ?
а) корхона ўз маҳсулоти сифати ва иш жараёни самарадорлигини оширишнинг янги йўлларини аниқлаш мақсадида, уни илғор рақобатчи корхонанинг маҳсулот ҳамда иш жараёнига солиштиришдир
b) корхонанинг ўз маҳсулоти сифати ва иш жараёни самарадорлигини ошириш йўлидаги ҳаракатидир
с) рақобатчи корхонанинг ўз маҳсулоти сифати ва иш жараёни самарадорлигини ошириш йўлидаги ҳаракатидир
d) корхонанинг меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича олиб борган ҳаракатларидир

86. Корхона фаолияти истеъмолчига ёки рақобатчига йўналтирилган бўлиши керакми?
а) корхона фаолияти истеъмолчига йўналтирилган бўлиши керак
b) корхона фаолияти рақобатчига йўналтирилган бўлиши керак
с) корхона фаолияти бозорга, яъни у бир вақтнинг ўзида истеъмолчига ҳамда рақобатчига йўналтирилган бўлиши керак
d) корхона фаолияти таъминотчи ва воситачига йўналтирилган бўлиши керак.

87. Товар нима?
а) эътиборни тортиш, сотиб олиш, фойдаланиш ёки истеъмол қилиш учун бозорга таклиф этилган, хоҳиш ёки эҳтиёжни қондирадиган барча нарсалардир
b) эътиборни тортиш, сотиб олиш, фойдаланиш ёки истеъмол қилиш учун бозорга сотиладиган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлардир
с) эътиборни тортиш, сотиб олиш, фойдаланиш ёки истеъмол қилиш учун бозорга таклиф этилган озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш воситаларидир
d) бозорга таклиф этилган озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хизматлардир


Download 60.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling