4) миқдор ҳоли қанча?, қанчалаб?, нечалаб?, неча марта? каби сўроқларга жавоб бўлади ва кўпинча миқдор-даража равишлари, сон, сифат ва миқдор-даража маъносини билдирган сўз бирикмалари билан ифодаланади: Мен жуда кўп қайғурдим. Ўн марта эшитгандан, бир марта кўрган афзал. Бир онда ўз кучининг ўлчовсиз даражада ўсга-нини сезди. Сиз қанча тердингиз? Булар қоп-қоп териб қўйишди. Мен ўйлаган даражада қилишармикан?
5) сабаб ҳоли нима сабабдан? нима сабабли? нима учун? нимага? нега? каби сўроқларга жавоб бўлади ва қуйидагича ифодаланади:
а) сабаб равиши билан: Отаси ноилож кўнди.
б) -лик, -сиз+лик, -ган+лик қўшимчали чиқиш келишигидаги отлар, сифатдошдан кейин -дан қўшимчасини келтириш билан: Салима опа қувонганидан ҳеч гапира олмас эди.
в) -гани, -ганлиги қўшимчали сўзлардан кейин сабабли, туфайли, учун сўзларидан бирини келтириш билан: У ўқимагани учун билмади.
6) мақсад ҳоли нима мақсадда? нима учун? нима қилгани? нима қилгали? нега? сўроқларига жавоб бўлиб, қуйидагича ифодаланади:
а) мақсад равиши билан: Мен атайин гапирмадим.
б) жўналиш келишигидаги ҳаракат номи ёки ҳаракат номидан кейин учун кўмакчисини келтириш билан: У ўқиш учун келди.
в) мақсад равишдоши билан: У ўқигани келди.
г) феълдан сўнг учун, деб сўзларини келтириш билан: Ўқийман деб келди.
г) ҳаракат номидан кейин мақсадида, мақсадда, мақсади билан сўзларини келтириш ёрдамида: Гулнор опа бафуржа гаплашиш мақсадида келди.
7) шарт ҳоли нима қилса(-м , -нг, -к , -нгиз) сўроғига жавоб бўлади ва бир ҳаракатнинг бажарилиши учун шарт бўлган иш-ҳаракатни билдиради: Эксанг ўрасан. Қайтариш шарти билан олди.
Do'stlaringiz bilan baham: |