8. Миқдор-даража эргаш гап бош гапдан англашилган иш-ҳаракатнинг бажарилиш миқдор-даражасини билдирган эргаш гапдир. Бу гаплар бош гап билан бирга миқдор-даража эргаш гапли қўшма гап деб юритилади: У қанча қизишса, мен шунча совуққон тус олардим.
1. ....қанча.....-са, ....шунча.... .
2. ...қанчалик...-са, ..шунчалик..
|
3. ...қанча.....-са, ...шунчалик.... .
4. қанчалик..-ган сайин,..шунчалик..
|
2-§. Ўхшатиш эргаш гаплар
Ўхшатиш эргаш гап бош гапдан англашилган иш-ҳаракатнинг қай тарзда бажарилишини ўхшатиш йўли билан билдирган гапдир. У бош гап билан бирга ўхшатиш эргаш гапли қўшма гап деб номланади: Чирилдоқларнинг майин мусиқаси ҳамма ёқни тўлдирган, гўё кечанинг ўзи куйлайди. Схемаси қуйидагича:
1. ...............каби, ................. .
2. .................-дай, ................ .
3. ..............-сингари, .............. .
4. .............. янглиғ, .............. .
5. ................-ки, гўё ........... .
6. ............-ки, худди.......... .
|
7. Гўё..........-гандай, ............ .
8. ................дегандек, .............. .
9. ....қандай....-са, шундай ...... .
10. ............-гунча, ................... .
11. .............-гандан кўра, ....... .
12. ............-ишдан кўра, .......... .
|
3-§. Натижа эргаш гаплар
Do'stlaringiz bilan baham: |