М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet125/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

1. Тўғридан-тўғри эргашиш (биргалик эргашиш). Эргаш гапларнинг ҳар бири тўғридан-тўғри бош гапга боғланса, биргалик эргашиш дейилади. Бундай гаплардаги эргаш гаплар: 1) бир хил эргаш гаплар (уюшган) бўлади: Мана бу канал битса, янги ер очилса, пахта ҳам кўпаяди. 2) ҳар хил эргаш гаплар (уюшмаган) бўлади: Борди-ю, рост бўлса, ҳаммаси эмас, ярми рост бўлганда ҳам, жуда хунук гап-ку!
2. Кетма-кет эргашиш. Ҳар бир эргаш гап тўғридан-тўғри бош гапга боғланмасдан, бири иккинчисига кетма-кет боғланса, кетма-кет эргашиш дейилади. Бундай гаплар таркибида турли хил эргаш гаплар қатнашади : Баҳорда ҳаво ноқулай келиб, ғўзанинг парвариши кечиккан бўлса ҳам, ҳосил мўл бўлди.


3-§. Бир неча бош гапли мураккаб қўшма гап

Бундай гаплар таркибида икки ва ундан ортиқ бош гап мавжуд бўлади: Тоғ ва осмон шундай тиниқки, нафас олиш шундай енгилки, кекса одам ҳам бу ерда мусаффо болалик йилларини эслайди.




4-§. Аралаш мураккаб қўшма гаплар

Таркибида ҳам эргашган қўшма гап, ҳам боғланган қўшма гап ёки боғловчисиз қўшма гап иштирок этган гаплар аралаш турдаги қўшма гаплар дейилади. Бундай қўшма гаплар тўрт ва ундан ортиқ содда гаплардан ташкил топади: Эшик очилди, шунинг учун ҳамма қайрилиб қаради, лекин ҳеч ким кирмади; совуқ ҳаво хонани қоплади.




5-§. Қисмлар уюшган мураккаб қўшма гаплар

Бундай гаплар таркибида учта ва ундан ортиқ содда гап ўзаро боғловчи воситаларсиз, фақат оҳанг ёрдамида боғланган бўлади (юқорида бу гаплар боғловчиларсиз тузилган мураккаб қўшма гап деб аталган эди): Бу саҳрода майсалар ҳам, чечаклар ҳам йўқ, қушлар, булбуллар ҳам сайрамайди, булоқлар қайнаб тошмайди.


6-§. Мураккаб синтактик бутунлик ҳақида маълумот
Биз гапларнинг турли кўринишлари ҳақида маълумот бериб ўтдик. Сиз содда гаплар битта гапдан, қўшма гаплар асосан иккита содда гапдан, мураккаб қўшма гаплар (яъни бир неча эргаш гапли ва аралаш қўшма гаплар) камида учта содда гапдан иборат бўлишини олдинги мавзуларда кўрдингиз.
Фикрни ифодалашнинг яна шундай тури борки, унда содда гаплар бир-бирига грамматик жиҳатдан боғланмасдан, нисбатан мустақил бўлади, лекин бу гаплар бир мавзу атрофида бирлашган бўлади: Мен кўчада дўстимни учратиб қолдим. Биз у билан бирга дарс тайёрлашга келишиб олдик. Дўстим ҳам математика ва она тилидан сал қийналади. “Бир мураккаб фикрни ифодалашга хизмат қиладиган ва турли воситалар билан ўзаро боғланган мустақил гаплардан иборат бўлган бутунлик мураккаб синтактик бутунлик дейилади” (22; 107-108).

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling