М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-МАЪРУЗА УСЛУБИЯТ ТУРЛАРИ


Download 1.58 Mb.
bet132/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

37-МАЪРУЗА
УСЛУБИЯТ ТУРЛАРИ
Режа:
1. Ёзма ва оғзаки нутқ меъёрлари ҳақида
2. Лексик услубият
3. Фонетик услубият


1-§. Ёзма ва оғзаки нутқ меъёрлари ҳақида

Луғавий, грамматик, услубий меъёрлар адабий тилнинг ҳ а м м а кўринишлари учун характерли, имло ва тиниш белгиларга оид меъёрлар адабий тилнинг фақат ё з м а шакли учун, тўғри талаффуз меъёрлари эса фақат о ғ з а к и нутқ шакли учун хосдир.




2-§. Лексик услубият


1. Омонимларнинг услубий хусусиятлари. Нутқда омонимлардан фойдаланган ҳолда турли сўз ўйинлари ҳосил қилинади: Қўлингдан келганча чиқар яхши от, Яхшилик қил, болам, ёмонликни от, Насиҳатим ёд қилиб ол, фарзандим, Ёлғиз юрса чанг чиқармас яхши от. Бу ўринда от омоним сўзлари турлича маъноларни ифодалаяпти. Омоним сўзлардан фойдаланган ҳолда сўз ўйинларини яратиш тажнис (жинос) санъати дейилади. Бадиий адабиётда шу бадиий санъат қўлланиб яратилган тўрт қатор шеър эса туюқ деб аталади.
2.Синонимларнинг услубий хусусиятлари. Синонимларни қўллашда ҳиссий-таъсирий бўёқ мавжудлиги жиҳатидан фарқланади: юз, афт, башара, бет, чеҳра, жамол, рухсор, дийдор синонимик қаторидаги юз сўзи маъноси бетараф сўз бўлса, бет, афт сўзлари салбий бўёққа эга, башара сўзида эса салбий бўёқ янада кучли, турқ сўзида башара сўзига нисбатан ҳам кучлироқдир; чеҳра ижобий бўёққа эга, жамол сўзида бу бўёқ янада кучли. Шунингдек, синонимларнинг ишлатилиш доираси чегараланган ёки чегараланмаган бўлиши мумкин: кекса, қари, оқсоқол, нуроний, мўйсафид синонимик қаторидаги қари сўзининг ишлатилиш доираси кенг, қолганлариники эса чегараланган. Синонимларни ўринсиз ишлатиш оқибатида турли услубий хатолар келиб чиқади: Бульдозер кўчамизда йиқилай деб турган деворларни бир чеккага суриб йўл очар эди гапида йиқилай сўзи ноўрин қўлланган, чунки бу сўз одамларга нисбатан ишлатилади; бу гапда деворга нисбатан қуламоқ сўзи ишлатилиши керак эди.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling