М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet53/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

6. Тақсим сон нарса-буюмларнинг тақсимланиш миқдорини англатади ва миқдор сонга -тадан қўшимчасини қўшиш билан ҳосил қилинади: иккитадан, ўнтадан, юзтадан. Баъзан миқдор сон такрорланиб, тақсим сон ясалиши мумкин: Икки-икки бўлиб юрдик. (Миқдор билдирувчи сўз қатнашса, -та туширилади: бештадан – беш килограммдан)


4-§. Ҳисоб сўзлари (нумеративлар) ҳақида маълумот

Миқдор сонлар билан қўлланиб, ноаниқ миқдор тушунчасини ифодалайдиган сўзлар ҳисоб сўзлари (нумеративлар) деб аталади: беш сўм, ўн грамм, юз йил. Бундай сўзлар аслида от туркумига мансуб бўлиб, ўз луғавий маъноларини қисман йўқотган ҳолда ноаниқ миқдор ифодалайдиган бўлиб қолган сўзлардир.


Ҳисоб сўзлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1) предмет­ларни яккалаб ҳисоблаш учун ишлатиладиган (дона, нусха, туп, бош, нафар); 2) бутуннинг қисмини ҳисоблаш учун (парча, варақ, бурда, оғиз, луқма, сиқим, тилим, чимдим, қултум, ютум, ҳўплам, томчи, чақмоқ, нимта, тўғрам, пой, тоқа, бўлак, шингил); 3) тўдалаб кўрсатувчи (гала, тўп, гуруҳ, тўда, даста, боғ, қучоқ, шода, ҳовуч); 4) жуфтлаб ифодаловчи (жуфт, пара); 5) оғирликни ўлчайдиган (грамм, килограмм, центнер, тонна, мисқол, пуд, ботмон, қадоқ, пайса); 6) узунлик ўлчовини билдирадиган (миллиметр, сантиметр, метр, километр, чақирим, тош (эскирган), газ, қарич, қулоч, қадам); 7) ёш ўлчовини билдирадиган (яшар, ёшлик, ойлик, кунлик); 8) вақт ўлчовини билдирадиган (сония..., соат, кун, ой, ҳафта, йил, аср); 9) қиймат ўлчовини ифодалайдиган (сўм, тийин, танга, мири, пақир). Булардан ташқари, қуйидаги ҳисоб сўзлари сон ва феъл орасида келиб, ҳаракат миқдорини билдиради: марта, навбатда, карра, бор, ҳисса, қатла, сидра, дафъа.
5-§. Сонларнинг отлашиши

Гапда сон боғланган от тушиб қолиши мумкин. Бундай ҳолда сон отлашади. Отлашган сон худди отларга ўхшаб эгалик, кўплик ва келишик қўшимчаларини олади: Бешга, учни, иккимиз, иккинчилар.


Бундай сонлар гапда эга, тўлдирувчи, қаратқич аниқловчи, ундалма вазифаларини бажаради (мисоллар 1-§ да берилди).



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling