М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet50/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

Сифат таҳлили намунаси


1. Сўроғи.
2. Даражаси.

3. Озайтирма ёки кучайтирма сифат.


4. Отлашган ёки отлашмаганлиги.
5. Тузилиш тури.
6. Туб ёки ясамалиги.
7. Гапдаги синтактик вазифаси

14 - М А Ъ Р У З А
С О Н
Режа:
1. Соннинг таърифи ва лексик-грамматик хусусиятлари
2. Бутун сон, каср сон, аралаш сон ва уларнинг ёзилиши
3. Соннинг маъно турлари
4. Ҳисоб сўзлари (нумеративлар) ҳақида маълумот
5. Сонларнинг отлашиши
6. Сонларнинг тузилиш жиҳатдан турлари
1-§. Соннинг таърифи ва лексик-грамматик хусусиятлари

Соннинг номини, нарса-буюмнинг сон-саноғини, тартибини билдирган сўзлар туркуми с о н дейилади. Сон неча?, қанча?, нечта?, нечанчи? каби сўроқларга жавоб бўлади. Сонларнинг морфологик хусусиятлари: 1) сонлар жуфт, дона, метр, сиқим каби ҳисоб сўзлари билан қўллана олади; 2) сўз ўзгартувчи қўшимчалар соннинг ҳамма турларига ҳам қўшилавермайди: саккизинг, бештаданга деб бўлмайди; 3) бошқа сўз туркумларидан сон ясалмайди; 4) отлашади: Бешни бешга қўшса ўн бўлади. Соннинг синтактик хусусиятлари: 1) доим отлар билан бирга қўлланади: учта қалам, тўртинчи уй; 2) сонлар ҳеч қачон белги ифодаловчи сўзларни ўзига тобе қилиб келмайди: ширин ўн, узун тўққиз деб бўлмайди; 3) сонлар от олдида аниқловчи бўлиб келганда, кўпинча у билан бирикиб яхлит бир бўлак вазифасини бажаради: Уч дугона келишяпти; 4) сон ва сифат аниқловчи бўлиб келганда, олдин сон, кейин сифат келади: иккита чиройли кўйлак. 5) сонлар гапда кўпинча аниқловчи ва кесим вазифасида келади: Мақсадимиз битта. Бешта қалам олди. Булардан ташқари, сонлар кириш сўз (Биринчидан, сиз мени тушунмадингиз, иккинчидан...) ва ҳол ҳам (У маррага биринчи келди.) бўлиб кела олади. Отлашган сонлар эса қаратқич аниқловчи, эга (Ўннинг ярми беш.), тўлдирувчи (Учга иккини қўшинг.) ва ундалма (Тўртинчи, тўртинчи, бешинчига жавоб беринг.)


Сонларда қуйидаги хусусиятлар ҳам мавжуд: 1) омонимлик: уч (сон) – уч (ҳаракат); йигирма (сон) – йигирма (ҳаракат); қирқ (сон) – қирқ (ҳаракат), юз (сон) – юз (чеҳра); 2) синонимлик: бир – якка, икки – жуфт; 3) паронимлик: етти – етди. (Сонларда антонимлик йўқ.)
Сонлар кўпинча рақамлар билан ёзилади:
1) араб рақамлари билан 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9.
2) рим рақамлари билан: бирликлар: I (1), II (2), III(3), IV(4), V (5), VI (6), VII (7), VIII (8), IX (9); ўнликлар: X (10), XX(20), XXX(30), XL(40), L (50) LX (60), LXX (70), LXXX (80), XC(90); юзликлар: C (100), CC (200), CCC (300), CD (400), D (500), DC (600), DCC (700), DCCC (800), CМ (900); мингликлар: M (1000), MM (2000), MMM (3000) ...
Бадиий асарларда сонлар сўз билан ёзилади: Тўрт йил кутди.
Нутқимизда тез-тез ишлатиладиган 23 та содда сон бўлиб, бошқа сонлар шуларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади: ноль, бир, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти, саккиз, тўққиз, ўн, йигирма, ўттиз, қирқ, эллик, олтмиш, етмиш, саксон, тўқсон, юз, минг, миллион, миллиард.
Қадимги ўзбек тилида лак (ҳиндча - юз минг) туман (мўғулча - ўн минг), сонлари бўлган.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling