М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-§. Аслий ва нисбий сифатлар


Download 1.58 Mb.
bet47/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

2-§. Аслий ва нисбий сифатлар

Нарсаларнинг белгисини бевосита, тўғридан-тўғри ифодалай оладиган ва белгини даражалаб кўрсата оладиган (яъни –роқ қўшимчасини қабул қила оладиган) сифатлар аслий сифатлар деб аталади: кичик, ёмон, ақлли, қора, ориқ ва б.


Нарсаларнинг белгисини бевосита эмас, балки ўрин ёки пайтга нисбатан ифодалайдиган ва кўпинча даража кўрсата олмайдиган сифатлар нисбий сифатлар деб аталади. Бундай сифатлар ясовчи қўшимчалар ёрдамида ясалган бўлади: шарсимон, ёзги, уйдаги, оилавий, илмий, тошкентлик ва б.


3-§. Сифат даражалари

Предметлардаги бир хил белгининг ортиқ-камлиги жиҳатидан фарқланиши сифат даражаси дейилади. Сифатлар­нинг қуйидаги даражалари бор: оддий даража, орттирма даража, қиёсий даража, озайтирма даража.


1. Оддий даражадаги сифатларда белги бошқа предметдаги худди шундай белгига қиёсланмайди. Бу даража белгининг одатдаги меъёрда эканлигини кўрсатади ва махсус кўрсаткичга (қўшимчага) эга эмас: кенг кўча, яшил барг, яхши одам.
2. Орттирма даража предметдаги бир белгининг бошқа предметдаги худди шундай белгига нисбатан энг кўп эканлигини ифодалайди. Орттирма даража қуйидаги усуллар ёрдамида ҳосил қилинади:
1) морфологик усул: а) сўзнинг биринчи бўғини ажратилиб, унга кейинги бўғиндаги биринчи ундош қўшилади-да, ёпиқ бўғин ҳосил қилинади ва ундан кейин тўлиқ шакли такрорланади: дум-думалоқ, пак-пакана; б) сўзнинг олдинги икки товуши ажратилиб унга п, м, товушларидан бири қўшилади ва ундан кейин сўзнинг ўзи такрорланади: яп-янги, кўм-кўк; в) сўзнинг биринчи бўғинидан кейин ппа шакли қўшилади: соппа-соғ, тўппа-тўғри. 2) лексик усул: а) махсус кучайтирувчи сўзлар орқали ифодаланади: энг кичик, ҳаммадан чиройли, зап ғалати, беқиёс чиройли, нақадар улуғвор, хўп бемаза, чексиз қувончли; б) сўзларни такрорлаш воситасида: зўр-зўр (полвонлар), узундан-узун (кечалар), не-не (олимлар); в) турли сўз бирикмалари, иборалар ёрдамида: ҳаддан зиёд чиройли, мисли кўрилмаган (қаҳрамонлик), қулинг ўргилсин (жонон) 3) лексик-семантик усул. Бунда белги билдирувчи сўзлар олдидан ёки улар ўрнига бошқа туркумдаги сўзлар қўлланади: заҳар (гармдори), олов (бола); 4) фонетик усул: а) унлилар чўзиб айтилади: тооза, чуқуур; б) ундошлар иккиланади: теккис, юммшоқ.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling