М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet48/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

3. Қиёсий даража предметдаги бир белгининг бошқа предметдаги худди шундай белгидан ортиқ эканлигини ифодалайди. Қиёсий даража оддий даражадаги сифатга -роқ қўшимчасини қўшиш ёки сифатдан олдин бир-биридан, ундан ҳам, янада сўзларини келтириш билан ясалади: Олма дарахти шафтоли дарахтидан баландроқ. Бир-биридан гўзал, бундан ҳам баттар, янада кучли.
4. Озайтирма даража белги даражасининг нормал даражага етмаганлиги, нормалдан пастлиги ифодаланади.
1) қўшимчалар ёрдамида: оқиш, қизғиш, қорамтир. -роқ қўшимчаси ҳам озайтирма даражани ифодалашда қатнашади (бунда бир нарсадаги белги бошқа нарсадаги шундай белгига қиёсланмайди): эскироқ (кийим); 2) сифатдан олдин ярим, ним, оч, хиёл, чизи, сал, айтарли, унча, у қадар сўзларини келтириш билан: ярим очиқ (эшик), унча катта эмас.


4-§. Озайтирма ва кучайтирма сифатлар

Озайтирма сифатлар ўзакдан англашилган рангнинг, белгининг озлигини, камлигини билдиради ва қуйидагича ясалади:


1. -иш, -имтир (-мтир). Булардан -иш, -имтир ундош товуш билан битган оқ, кўк каби сўзларга, -мтир эса фақат қора сифатига қўшилади: оқиш, кўкиш, қорамтир.
2. Рангни билдирувчи сифатдан олдин оч, ним сўзларини келтириш билан. Ним билан ҳосил қилинган сифатлар қўшиб ёзилади: оч сариқ, нимпушти.
3. -кина (-гина, -қина). Бу қўшимчалар ўзакдан англашилган белгининг кучсизлигини, озлигини билдиради. к, г билан битган сўзларга -кина, қ, ғ билан битган сўзларга -қина, бошқа ҳолларда -гина қўшимчаси қўшилади: кичкинагина, юмшоққина, тузуккина.
Кучайтирма сифатлар ўзакдан англашилган рангнинг, белгининг кўплигини, ортиқлигини билдиради ва қуйидагича ҳосил қилинади:
1. Сифатларнинг бош қисми п ва м товушларидан бири билан такрорланади: қизил - қип-қизил, кўк - кўм-кўк. Бундай сифатлар чизиқча билан ёзилади. (оппоқ сифати қўшиб ёзилади).
2. Сифатларнинг биринчи бўғини кейинги бўғинининг биринчи ундош товуши билан бирга такрорланади. Бу сифатлар ҳам чизиқча билан ёзилади: бутун - бут-бутун, думалоқ - дум-думалоқ.
3. Сифатдан олдин тўқ, жиққа, тим, ғирт каби сўзларни келтириш билан: Бундай сифатлар ажратиб ёзилади: жиққа ҳўл, тим қора.
Кўпгина дарсликларда озайтирма сифатлар қиёсий даражадаги сифатлар, кучайтирма сифатлар эса орттирма даражадаги сифатлар гуруҳига киритилади.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling