М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-§. Қарашлилик шакли ҳақида


Download 1.58 Mb.
bet44/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

3-§. Қарашлилик шакли ҳақида

Бу шакл –ники қўшимчаси билан ясалади ва нарса ёки шахснинг шу қўшимча олган нарса ёки шахсга тегишли эканлигини билдиради. Бу шаклнинг эгалик шаклларидан фарқлари: 1) эгалик маъноси шахс кўрсата олади, қарашлилик эса шахс кўрсата олмайди; 2) эгалик шакли эгалик қўшимчасини олган сўз билдирган нарса ёки шахснинг бошқа


бирор нарса ёки шахсга тегишлилигини билдиради, қарашлилик шакли эса бирор нарса ёки шахснинг –ники қўшимчани олган сўз билдирган нарса ёки шахсга тегишлилигини, қарашли эканлигини ифодалайди.
Эгалик ва қарашлилик қўшимчалари бир отга баравар қўшилиши мумкин: китоб укамники. Қарашлилик шаклидаги сўз қарашли бўлган сўз ифодалаган сўз билан бирга қўлланса, доим кесим вазифасида келади. Баъзан қарашли бўлган нарсани билдирувчи сўз қўлланмаслиги мумкин. –ники қўшимчаси отдан ташқари олмош, ва отлашган сўзларга ҳам қўшилиши мумкин: бизники, иккинчисиники, бошқасиники, келганники. Бу қўшимча кўплик, эгалик, ҳурмат ифодаловчи қўшимчалардан кейин, келишик қўшимчасидан олдин қўшилади.
4-§. Отларнинг ясалиши

Отлар беш хил усул билан ясалади. 1. От ясовчи қўшим­чалар билан. 2. Сўзларни қўшиш ёки жуфтлаш билан. 3. Сўзларни қисқартириш билан. 4. Туркумдан туркумга сўз кўчиши ёрдамида. 5. Сўзларни такрорлаш ёрдамида.




1. Ясовчи қўшимчалар билан от ясаш
(морфологик ёки аффиксация усули)

От ясовчи қўшимчалар ўзак билан бириккан ҳолда қуйидаги маъноларни билдирувчи отлар ясайди. 1. Шахс отлари. 2. Нар­са-буюм отлари. 3. Ўрин-жой отлари. 4. Мавҳум отлар.


1. Шахс оти ясовчи қўшимчалар:
-чи: сувчи, спортчи, навбатчи, ҳайбаракаллачи.
-дош: синфдош, суҳбатдош.
-кор (-кар, -гар, -гор): пахтакор, талабгор, мискар, заргар,
-каш: аравакаш,
-дор: чорвадор, амалдор
-бон: саройбон, дарвозабон
-боз: дорбоз, аскиябоз
-паз: ошпаз, мантипаз
-хон: газетхон, китобхон
-шунос: тилшунос, заршунос
-дўз: гиламдўз, эткдўз
-соз: соатсоз, аравасоз
-хўр: чойхўр, қимизхўр
-параст: шахсиятпараст, амалпараст
-гўй: дуогўй,
-фуруш: мевафуруш, читфуруш
-вачча: тоғавачча,амакивачча
-(у)вчи: ёзувчи, учувчи
-(о)вчи: тингловчи,ўқувчи
ҳам-: ҳамсуҳбат ҳамюрт
-сил: йўқсил (архаик. )

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling