М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Отларнинг эгалик шакллари


Download 1.58 Mb.
bet42/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

Отларнинг эгалик шакллари


Эгалик қўшимчалари предметнинг уч шахсдан (сўзловчи, тингловчи, ўзга) бирига қарашли эканини билдиради. Эгалик қўшимчалари охири унли билан тугаган отларга бирликда -м, -нг, -си; кўпликда -миз, -(лар)и, -нгиз шаклида; охири ундош билан тугаган отларга эса бирликда -им, -инг, -и; кўпликда - имиз, -ингиз, -и шаклида қўшилади:

шахс

бирлик

кўплик

1-шахс

далам, китобим

даламиз, китобимиз

2-шахс

даланг, китобинг

далангиз, китобингиз

3-шахс

даласи, китоби

далалари, китоблари

Эгалик қўшимчаларининг 3-шахс шакли жой (вилоят, шаҳар, туман, корхона) номларини билдирувчи сўзлар билан қўлланганда, тегишлилик, эгалик маъносини эмас, балки хослик, умумдан ажратилганлик маъноларини ҳам ифодалайди. Бундай пайтда эгалик қўшимчасини олган сўз боғланиб келган сўз таркибидаги қаратқич келишиги қўшимчаси туширилади (22; 39): Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси ва ҳ.
Айрим сўзлар таркибидаги –и(-си) эгалик қўшимчалари ўз вазифасини йўқотиб, яхлитланиб қолган: Кечаси ишлаб, кундузи дам олади. Бундай пайтда бу сўзлар равиш туркумига ўтади.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling