М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet43/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

К ва қ ундоши билан тугаган икки ва кўп бўғинли отларга эгалик қўшимчаси қўшилганда, ўзак-негиз охиридаги жарангсиз к ундоши жарангли г товушига, жарангсиз қ ундоши жарангли ғ ундошига айланади ва коптоги, тупроғи каби ёзилади.
Оғиз, бурун, заҳар каби отларга эгалик қўшимчаси қўшилганда, иккинчи бўғиндаги қисқароқ айтиладиган у, и, а унлилари тушиб қолади: оғзи, бурни, заҳри. Обрў, парво сўзларига эгалик қўшимчаси қўшилганда эса й товуши орттирилади: парвойи, обрўйим.
Ўқ, нок, юк, тук каби бир бўғинли сўзларга, шунингдек, идрок, иштирок, ахлоқ, равнақ, ҳуқуқ каби кўп бўғинли сўзларга эгалик қўшимчалари қўшилганида, асос қисмда товуш ўзгариши юз бермайди: юкинг, ўқи, иштироким, равнақи.
Сингл-и-си, шун-и-си, бун-и-си сўзларида эгалик қўшим­чалари икки марта қўшилган. Эгалик қўшимчасининг 2-шахс кўплик шаклида 3 та морфологик вариант мавжуд: шаҳарингиз – шаҳаринглар – шаҳарларинг.
Эгалик қўшимчалари феълнинг вазифа турларидан бўлмиш сифатдош ва ҳаракат номларига ҳам қўшилиши мумкин. Бунда эгалик қўшимчалари ҳаракат бажарувчининг шахси ва сонини билдиради, шу сабабли қаратқич келишиги шаклидаги сўз кўпинча тушириб қолдирилади: (укамнинг) бориши аниқ, (менинг) ўқиганим тушди.
2-§. Отларни кесимга хословчи шакллар

Отлар гап таркибида кесим вазифасини бажарганда эга билан шахс ва сонда мослашади. Бунда отларга қўшилувчи –ман, -сан, -миз, -сиз, -дир қўшимчалари, шунингдек, бўлмоқ, саналмоқ, ҳисобланмоқ, экан, эмиш, эмас, эди сўзлари от орқали ифодаланган кесимни эга билан мослаштиради: Сен талабасан. Наврўз қутлуғ байрамдир. Мактаб билим ўчоғи ҳисобланади. Сен дўстим эдинг.





Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling