М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар
-§. Олмошларнинг маъно турлари
Download 1.58 Mb.
|
М. А. амроев она тилидан маърузалар
2-§. Олмошларнинг маъно турлари
1. Кишилик (шахс) олмошлари учта шахсни билдирадиган қуйидаги олмошлардир: мен, сен, у, биз, сиз, улар. Кишилик олмошлари отлар каби турланади. У кишилик олмошига жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишиги қўшимчалари қўшилганда, бир н орттирилади: унга, унда, ундан. Қаратқич, тушум келишиги ва қарашлилик шакли қўшимчаси –ники қўшилганида эса, -н туширилади: мен+нинг=менинг, сен+ни=сени, сен+ники=сеники. Айрим вақтларда биз, сиз, улар олмошлари бирлик маъносида ҳам ишлатилади, бунда биз олмоши камтарлик, бажирилган ишда ўзининг ролини оширмаслик каби маъноларни ифодалайди. Сиз, улар эса ҳурмат маъносини билдиради, бунда сиз олмошига кўпликни ифодалаш учун –лар қўшимчаси қўшилади. Бу олмошларга эгалик қўшимчалари деярли қўшилмайди. Кишилик олмошлари гапда эга (Мен келдим), тўлдирувчи (Сенга айтаман), қаратқич аниқловчи (Унинг укаси келибди), от-кесим (Менинг дўстим сенсан) вазифаларини бажаради. 2. Ўзлик олмоши нарса-буюмни аниқлаб ёки таъкидлаб кўрсатиш учун ишлатиладиган ўз сўзидир. Бу олмош нарса-буюмнинг шахсга хослигини, тегишлилигини ёки шахснинг танҳолигини билдиради: ўз уйи, ўз укаси. Ўзлик олмоши эгалик қўшимчасини олиб, кишилик олмошларига синоним бўлади: ўзим - мен, ўзинг - сен, ўзи - у. Бу олмош кишилик олмошлари билан қўлланганда, уларга таъкид маъносини юклайди: мен ўзим, сен ўзинг. Ўзлик олмоши турланганда келишик қўшимчаларидан олдин эгалик қўшимчалари бўлиши шарт: ўзига, ўзингдан ва б. Ўз олмоши белгисиз келишик кўринишида қўлланиши мумкин: Ўз уйинг – ўзингнинг уйинг. 3. Кўрсатиш олмошлари нарса-буюмни, кимсани кўрсатиш учун ишлатиладиган олмошлар: у, бу, шу, ўша, ана, мана, ана у ёки анови, мана бу ёки манави, ушбу (кўтаринки, тантанали маъно ифодалайди). Кўрсатиш олмошлари олдинги гап, гап ичидаги маълум бир сўз ёки сўз бирикмаси ўрнида қўлланади ва уларга ишора қилади ёхуд бирор-бир сўзни аниқлаб келади. Сўз маъносини аниқлаб келувчи бундай олмошлар аниқланаётган сўздан олдин келади: ўша одам. Кишилик олмоши у билан кўрсатиш олмоши у ни гапдаги маъносига қараб фарқлаш мумкин. Бунда у кишилик олмоши ким? сўроғига (У келди), кўрсатиш олмоши у эса қайси? сўроғига жавоб бўлади (У киши келди). У, бу, шу, ўша олмошлари жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишикларида турланганда ёки уларга -дай, -дек, -ақа, -ча қўшимчалари қўшилганда, қўшимча олдидан бир н товуши орттирилади: унга, бунга, шундай, ўшандай, унча, шунақа, ўшандек. У, бу олмошлари жуфтланиб ҳар хил нарса ва шахс, унақа-бунақа тарзида белгининг ортиқлиги, унча-мунча тарзида оз миқдор маъноларини ифодалайди. Кўрсатиш олмошлари гапда асосан аниқловчи (Бу китоб укамники) ва кесим (Мен айтган одам шу) вазифаларини бажаради. Отлашса, эга (Шу менинг мақсадимдир), тўлдирувчи (Буни тушундим), қаратқич аниқловчи (Шунинг эгаси сенсан), ҳол (Бунда булбул китоб ўқийди) бўлиб ҳам кела олади. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling