М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар
Download 1.58 Mb.
|
М. А. амроев она тилидан маърузалар
4-§. Равишларнинг ясалиши
1. Равиш ясовчи қўшимчалар билан: ғолибона, акаларча. Равишлар қуйидаги равиш ясовчи қўшимчалар ёрдамида бошқа сўз туркумларидан, шунингдек, равишлардан ҳам ясалади: -ча: қисқача, ўзича, бошқача, бугунча, истаганча, ўзбекча, эскича. -ларча: қардошларча, ўртоқларча. -часига: янгичасига, тошкентчасига, деҳқончасига. -(с)ига: тиккасига, ялписига, бараварига, бирданига. -лигича: хомлигича,тириклигича, бутунлигича, ҳўллигича. -дек/-дай: ўқдек, қушдай. -лаб: эрталаб, кўплаб. -она: дўстона, фидокорона, ғолибона. -ан: умуман, тахминан, мажбуран, асосан, расман. -гача: кечгача, тушгача. -симон: эркалангансимон, уялгансимон, ҳазилсимон. -намо: уялганнамо, олифтанамо. -лай(ин): бутунлай, тириклайин. -инча, -иқча: кўпинча, аксинча, яшириқча. -сиз, бе-: тўхтовсиз, беихтиёр. -чанг: кўйлакчанг, кавушчанг. -ин: олдин. -омуз: шикоятомуз, кинояомуз -аки: ёдаки, оғзаки 2. Сўзларни қўшиб равиш ясаш. Бунда қўшма, жуфт ва такрорий равишлар ясалади. Қўшма равишлар асосан икки сўздан ясалади ва уларнинг қуйидаги турлари ажратиб ёзилади: 1) таркибида у, бу, шу, ўша олмошлари бўлган пайт ва ўрин равишлари: у ёққа, бу ёққа, у ерга, шу ерда, ўша ерда ва б. 2) таркибида ҳар, ҳеч, ҳамма, бир сўзлари бўлган равишлар: ҳар вақт, ҳар замон, ҳар қачон, ҳеч вақт, ҳамма вақт, бир зум, бир неча, ҳеч ёққа, бир оз... 3) таркибида алла- элементи бор бўлган равишлар қўшиб ёзилади: аллақачон, аллавақт. Бирйўла, бирмунча, бирваракайига, бирпас, озмунча, биратўла равишлари ҳам қўшиб ёзилади. Жуфт равишларнинг туб равишлардан ҳосил бўлганлари кам: аста-секин, бугун-эрта ва б. Ўрин-пайт келишигидаги баъзи от ва олмошлар равишга кўчиб, жуфт равиш ҳосил қилинади: ойда-йилда, унда-бунда. Жуфт равишлар асосан қуйидагича ясалади: 1) бир-бирига яқин маъноли сўзлардан: эсон-омон, очиқ-ойдин. 2) антоним сўзлардан: эрта-кеч, кеча-кундуз, очин-тўқин. Такрорий ва жуфт равишлар қуйидагича ясалади: а) от билан от такрорланади: қатор-қатор, йилдан-йилга қадам-бақадам; б) сифат билан сифат: чаққон-чаққон, узундан-узоқ, бекордан-бекорга; в) феъл шакллари: узил-кесил, билинар-билинмас, бора-бора, ура-сура, қайта-қайта, бориб-бориб, туриб-туриб, қўярда-қўймай; г) равиш билан равиш: нари-бери, олдин-кетин, бирин-кетин, унда-бунда, ҳали-бери; д) олмош, сон, тақлид ва аралаш ҳолда сўзларнинг такрорланиши: ўз-ўзидан, якка-якка, тақа-тақ. Жуфт равишлар ҳам, такрорий равишлар ҳам чизиқча билан ёзилади: аста-аста, нари-бери ва б. 3. Булардан ташқари, ўрин-пайт ва чиқиш келишигидаги сўзларнинг равишга айланиш ҳолатлари ҳам учрайди: янгидан, бирдан, бирга, бошда, чарчамасдан, шошмасдан, индамасдан каби. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling