М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-§. Юклама ҳақида маълумот


Download 1.58 Mb.
bet83/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

5-§. Юклама ҳақида маълумот

Мустақил сўз ва гапларга қўшимча маъно берадиган ёрдамчилар юклама дейилади. Юкламалар тузилишига кўра икки хил бўлади:


1) сўз юкламалар: фақат, ҳам, ахир, ҳатто, худди, гўё, гўёки, нақ, ҳеч, сира, наҳотки. Сўз юкламалар ўзи боғланиб келган сўзлардан вергул билан ажратилмайди.
2) қўшимча кўринишдаги юкламалар: -ку, -ми, -а, -гина. Қўшимча-юкламалар урғу олмайди, урғу юкламадан олдинги бўғинга тушади: Мактабга борди́нгми?
6-§. Юкламаларнинг маъно жиҳатдан турлари


1. Сўроқ ва таажжуб юкламалари: -ми, -чи, -а(я). Булардан -ми юкламаси сўроқ ва таажжубдан ташқари модал маънони ҳам билдиради, бунда у ноаниқликни ифодалайди: Уйидами, кўчадами, унинг учун фарқи йўқ эди. чи сўроқдан ташқари буйруқ, дўқ, илтимос, қисташ, таъкид, уқтириш маъноларини ҳам билдиради: Қани, юр-чи! Китобингни бериб тур-чи. -а, -я юкламалари ҳам сўроқ ва таажжубдан ташқари ҳис-ҳаяжонни, тасдиқ ва ишончни ҳам билдиради: Қандай чиройли-я! Гўшт олибди - жиққа ёғ-а.
2. Кучайтирув-таъкид юкламалари: Наҳотки, ахир, ҳатто(ки), -ку, -да, -у(-ю), -оқ(-ёқ), -ки(-ким), юкламалари кучайтириш ва таъкид маъноларини англатса, тим(қора), лиқ(тўла), лим(тўла), ғирт(ёлғон), қир-(шир-, қип-яланғоч), ғарқ(пишган), жиққа(ҳўл) юкламалари нутққа тасвирийлик бериб, сўз маъносини кучайтириш учун хизмат қилади.
3. Айирув юкламалари: фақат, ҳам, -гина (-кина, -қина), холос. Ҳам юкламаси баъзан боғловчи ўрнида ҳам қўлланади: Уни биринчи курсга қабул қилишди ҳам стипендия тайин қилишди. Бу сўз такрорланиб келганда, фонетик ўзгаришга учраши мумкин: У юртиниям, халқиниям боқди (О.). Фақат, -гина юкламалари ўрнида ёлғиз сўзи қўллана олади. Бу ёлғиз ном холос.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling