М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet80/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

3) чиқиш келишигидаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар:
Сўнг, аввал, кейин, бурун, илгари кўмакчилари пайт маъносини, бошқа, ташқари, ўзга, бўлак кўмакчилари мустаснолик маъно­сини, бери, буён кўмакчилари пайт маъносини, нари кўмак­чиси иш-ҳаракатнинг чегараси маъносини, бошлаб, тортиб кўмакчилари бошланиш вақт, нуқта маъноларини ифодалайди: Уч йилдан кейин пайдо бўлди. Сендан бошқа ҳеч кими йўқ. Шу кундан бошлаб ишга киришамиз.
4) қаратқич келишигидаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар: Кўпчилик кўмакчи отлар шу келишикдаги сўзлар билан қўлланади: Уй олдида тўхтади. Боғ ичига кириб кетди. Девор орасида қолиб кетди. Кўча ўртасида кетяпти. Кўприк бошида кутиб турди.


Д и қ қ а т ! учун, билан, каби, сингари кўмакчилари қаратқич кели­шигидаги сўзлар билан ҳам қўлланиши мумкин: сенинг учун, бунинг каби.


3-§. Кўмакчилар ва келишик қўшимчаларининг маънодошлиги

Кўмакчилар вазифаси жиҳатидан келишик қўшимчаларига ўхшайди. Айрим ҳолларда кўмакчи ўрнида келишик қўшимчаси ёки келишик қўшимчаси ўрнида кўмакчилар алмашиб келиши мумкин. Кўмакчилар тушум, жўналиш, ўрин пайт, чиқиш келишиклари ўрнида алмашиб келиши мумкин. Радио орқали эшитдик - Радиодан эшитдик. Укамга олдим - укам учун олдим. Қалам билан ёзди – қаламда ёзди. Борганини гапириб берди. Боргани ҳақида гапириб берди. Бироқ ҳамма вақт ҳам кўмакчи ўрнида келишик қўшимчаси ишлатилавер­майди: Укасидан сўради.


Каби, сингари, янглиғ кўмакчилари –дай, -дек қўшимчалари билан маънодошдир: шамол каби – шамолдай, елдек – ел каби.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling