3. БИТИШУВ. Эргаш сўзнинг бош сўз билан грамматик воситасиз, фақат маъно жиҳатдан ёки сўз тартиби ёрдамида бирикиши битишув дейилади. Битишувда доимо эргаш сўз аввал, бош сўз кейин келади: тиниқ сув, катта кўча. Уларнинг ўрни ўзгартирилса, гап ҳосил бўлади: Сув тиниқ. Кўча катта.
Битишувда эргаш сўз вазифасида сифат, равиш ҳамда улар вазифасидаги бошқа сўзлар келади: қизил гул, тез юрмоқ, тилла билагузук, бундай одам, ўқиган одам, жўшиб куйламоқ. Бош сўз от ва феъл сўз туркумидан иборат бўлади.
Бирга ўқиш, бирдан гапириш, қунт билан тинглаш, завқ билан куйлаш, ёлғондан гапирмоқ каби бирикмалар ўрин-пайт, жўналиш, чиқиш келишиги қўшимчалари, кўмакчилар билан боғланган бўлишига қарамай, бошқарув эмас, балки битишув саналади, чунки бу бирикмалар таркибидаги келишик ва эгалик қўшимчалари “қотиб” қолган ва уларнинг иккита сўзни боғлашда ҳеч қандай роли йўқ..
Девор соат, уй вазифа, от тўрва, нон завод каби хослик, мансублик муносабатини билдирадиган бирикмалар ҳам битишув муносабатига мисол бўлади.
Сўз бирикмаси таҳлили
|
1. Гапдаги сўз бирикмалари аниқланади.
2. Бош ва эргаш сўзлар аниқланади.
3. Бош ва эргаш сўзларнинг боғланиш
усули (мослашув, бошқарув, битишув).
|
4. Ҳоким ва тобе сўзларни боғловчи восита (келишик қўшимчаси, кўмакчи ёки оҳанг) аниқланади.
5. Сўз бирикмасининг бош сўз туркуми бўйича тури аниқланади.
6. Сўз бирикмасидаги эргаш сўзнинг вазифаси бўйича тури аниқланади.
6. Сўз бирикмасининг тузилиш тури аниқланади
|
23–МАЪРУЗА
ГАП ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
Режа:
1. Гап ва унинг асосий белгилари
2. Гапнинг ифода мақсадига кўра турлари
3. Гапларнинг ҳис-ҳаяжон иштирокига кўра турлари
Do'stlaringiz bilan baham: |