М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар
Download 1.58 Mb.
|
М. А. амроев она тилидан маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 21 - М А Ъ Р У З А АЛОҲИДА ОЛИНГАН СЎЗЛАР ГУРУҲИ Режа
- 1-§. Модал сўзлар Сўзловчининг ўз фикрига бўлган муносабатини билдирадиган сўзлар модал сўзлар
21 - М А Ъ Р У З А АЛОҲИДА ОЛИНГАН СЎЗЛАР ГУРУҲИ Режа: 1. Модал сўзлар 2. Ундов сўзлар ҳақида маълумот 3. Тасдиқ ва инкор сўзлар 4. Тасдиқ ва инкор сўзлар 1-§. Модал сўзлар Сўзловчининг ўз фикрига бўлган муносабатини билдирадиган сўзлар модал сўзлар дейилади: Эҳтимол, бугун етиб келар. Модал сўзлар маъно жиҳатидан қуйидаги турларга бўлинади: 1. Фикрнинг аниқлигини ифодалайдиган модал сўзлар: 1) фикрнинг ростлиги тасдиқланади: дарҳақиқат, ҳақиқатан, ҳақиқатда, филҳақиқат (арх.); 2) фикрнинг қатъийлиги таъкидланади: шубҳасиз, шаксиз, сўзсиз 3) ишонч: албатта 4) англатилаётган воқеликнинг юзага келиши табиий эканлигини билдиради: табиий, ўз-ўзидан, 5) фикрнинг чинлиги эслатилади: тўғри, хойнахой, муҳаққақ (архаик), аслида, дарвоқе, ростдан. 2. Фикрнинг ноаниқлигини ифодалайдиган модал сўзлар: 1) фикрнинг тахминийлигини билдиради: шекилли, чамаси, чоғи; 2) фикрнинг гумонли эканлигини билдиради: эҳтимол, балки; 3) фикрнинг тусмолли эканини билдиради: афтидан; 4) фикрнинг чинлигига гумон ҳам, ишонч ҳам билдирадиган: ҳар ҳолда, ҳар қалай. 3. Фикрнинг тартиби: аввало, авваламбор, биринчидан, иккинчидан. 4. Фикрнинг далилланиши: масалан, жумладан. 5. Хулоса: хуллас, демак, ниҳоят, хуллас калом. 6. Ачиниш: афсус, аттанг, эсиз. 7. Зарурият: керак, зарур, лозим. 8. Қувонч: хайрият. 9. Мавжудлик ва мавжуд эмаслик: бор, йўқ. Булардан ташқари: бинобарин, зеро, ҳолбуки, ваҳоланки каби модал сўзлар ҳам мавжуд. Модал сўзларнинг кўпчилиги мустақил сўзлардан ўсиб чиққандир. 1) от туркумидан: афтидан, ҳақиқатан, мазмуни, эҳтимол, дарҳақиқат; 2) сифатдан: яхши(ки), тўғри, сўзсиз, шубҳасиз, табиий; 3) равишдан: албатта; 4) феълдан: хойна-хой (тожикча хоҳи-нахоҳи сўзидан); 4) боғловчидан: балки; 5) сўз бирикмасидан: ҳар қалай, ҳар ҳолда; 6) гапнинг модал сўзга айланиши: ҳолбуки (Ҳол буки); 7) сўз тушириш натижасида ҳосил бўлган: ўз-ўзидан (аниқ сўзи тушиб қолади). Модал сўзлар соф ва вазифадош модал сўзларга бўлинади. Ҳақиқатан, дарҳақиқат, афсуски, аттанг, албатта, шекилли, аввало, хуллас, масалан, умуман, тахминан сўзлари соф модал сўзлар ҳисобланса, модал маънода ҳам қўлланадиган афтидан, чамаси, балки, эҳтимол, шубҳасиз каби сўзлар вазифадош модал сўзлар ҳисобланади. Модал сўзлар гап таркибидаги сўзлардан вергул билан ажратилади ва кўпинча кириш сўз вазифасини бажариб келади. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling