М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-§. Ундов сўзлар ҳақида маълумот


Download 1.58 Mb.
bet86/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

2-§. Ундов сўзлар ҳақида маълумот

Ҳис-ҳаяжон, туйғуни, ҳайдаш-чақиришни билдирадиган сўзлар туркуми ундов дейилади: эҳ, уҳ, о, э, уф, вой, ура, баракалла, офарин, салом, хайр, хўш, раҳмат, балли, бай-бай, вой-бўй, а, ах, оҳҳо, оббо, эй, эҳҳе, и, ие, ўҳ, ўҳҳў, ҳм, ҳим, бе, туф, ҳаҳ, ҳо, ҳай-ҳай, эҳ, ў, ҳа, ийи. Бу сўзлар мустақил сўзларга ҳам ёрдамчи сўзларга ҳам кирмайдиган айрим сўз туркумидир.


Ундовлар якка ҳолда, жуфт ҳолда ёки такрорланиб қўлланиши мумкин: оҳ, вой, оҳ-воҳ, дод-вой, бай-бай, ҳай-ҳай.
Жуфт ва такрорланган ундовлар чизиқча билан ёзилади.
Ундовлар маъно жиҳатидан қуйидаги турларга бўлинади:
1. Ҳис-ҳаяжон ундовлари қуйидаги маъноларни ифодалайди:
1) шафқат, меҳрибонлик: ие, о, вой, вой-ей, эҳ; 2) севинч, хурсандчилик, завқланиш: ҳо, ўҳ-ҳў, эҳе; 3) қойил қолиш, роҳатланиш: ҳай-ҳай (такрорланса), оҳ-оҳ; 4) мамнуният, фахрланиш, мағрурланиш, хайриҳоҳлик: э-ҳа, эҳ, ҳа-я, ў; 5) ундаш, огоҳлантириш, тасдиқ: ҳа.
Ундовлар ёзувда гап бўлакларидан вергул билан ажратилади. Агар ундов кучли бўлса, ҳис-ҳаяжон билан айтилса, ундов белгиси қўйилади: Эҳ! Ҳаво нақадар соф ва мусаффо!
Ундовларнинг асосий қисми ясама эмас, лекин мустақил сўзлардан ундовларга кўчган сўзлар ҳам мавжуд: 1) олмошдан : қани; 2) феъллардан: кел, ҳорманг, йўқол, бор-эй, яшанг, кечирасиз: Кел, бир баҳслашайлик!
Ҳис-ҳаяжон ундовлари, одатда, гап бўлаги вазифасини бажармайди. Улар ё кириш сўз, ёки сўз-гап бўлиб келиши мумкин: Ие, мен кимни кўряпман? - Дод! - ичкаридан додлаган овоз эшитилди.
2. Буйруқ-хитоб ундовлари икки хил бўлади: 1) одам­ларга қаратилган ундовлар: а) кишиларнинг диққатини тортиш учун қўлланадиган: ҳой, ҳай (бир марта айтилса), ҳей, алло, эй; б) таъкид, буюриш учун қўлланадиган: ма, тсс, жим, марш; 2) ҳайвонларга ёки бошқа жониворларга қаратилган ундовлар: а) ҳайвон ва жониворларни чақириш учун қўлланадиган: кишт, баҳ-баҳ, мош-мош, ту-ту-ту, куч-куч, гаҳ, чуҳ, беҳ-беҳ, қурей-қурей; б) ҳайвон ва паррандаларни бирор ҳаракатдан тўхтатиш учун қўлланадиган: ишш, ҳўк, так; в) ҳайвон ва паррандаларни бирор ишни бажаришга ундаш учун ишлатиладиган: пишт, дрр, хих, ҳов-ҳов, чўк, тек, ҳайт, чу.
3. Кўрсатиш, таъкид ундовлари қуйидаги маъноларни ифодалайди:
1) кўрсатиш: ҳу, ҳув, ҳовв; 2) жавоб, тасдиқ, таъкид, мулоҳаза: ҳа-ҳа-ҳа, хўш, лаббай, ҳа.
Булардан ташқари, қуйидаги ундовларни урф-одат ундовлари (айрим дарсликларда нутқий одат ундовлари деб аталади: (25; 100.) тарзида ажратиш мумкин: раҳмат, марҳамат, салом, хайр, баракалла, офарин, балли, яшанг, ҳорманг, қуллуқ ва б.
Ундовлар одатда деб сўзи билан қўлланиб, ҳол “вой” деб ёнбошига йиқилди), деган сўзи билан қўлланиб, гапда кўпинча сифатловчи-аниқловчи (Кўчада “дод” деган овоз эшитилди) бўлиб келади. Ундовлар отлашиши мумкин, бунда улар эга (Уларнинг дод-войи осмони фалакка чиқди.), кесим (Энди унинг ҳолига вой) тўлдирувчи (Унинг оҳ-воҳига ким қулоқ солади?), қаратқич-аниқловчи (Дод-войнинг фойдаси йўқ.) вазифаларини бажаради.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling