М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар
-§. Ундов сўзлар ҳақида маълумот
Download 1.58 Mb.
|
М. А. амроев она тилидан маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Кўрсатиш, таъкид
2-§. Ундов сўзлар ҳақида маълумот
Ҳис-ҳаяжон, туйғуни, ҳайдаш-чақиришни билдирадиган сўзлар туркуми ундов дейилади: эҳ, уҳ, о, э, уф, вой, ура, баракалла, офарин, салом, хайр, хўш, раҳмат, балли, бай-бай, вой-бўй, а, ах, оҳҳо, оббо, эй, эҳҳе, и, ие, ўҳ, ўҳҳў, ҳм, ҳим, бе, туф, ҳаҳ, ҳо, ҳай-ҳай, эҳ, ў, ҳа, ийи. Бу сўзлар мустақил сўзларга ҳам ёрдамчи сўзларга ҳам кирмайдиган айрим сўз туркумидир. Ундовлар якка ҳолда, жуфт ҳолда ёки такрорланиб қўлланиши мумкин: оҳ, вой, оҳ-воҳ, дод-вой, бай-бай, ҳай-ҳай. Жуфт ва такрорланган ундовлар чизиқча билан ёзилади. Ундовлар маъно жиҳатидан қуйидаги турларга бўлинади: 1. Ҳис-ҳаяжон ундовлари қуйидаги маъноларни ифодалайди: 1) шафқат, меҳрибонлик: ие, о, вой, вой-ей, эҳ; 2) севинч, хурсандчилик, завқланиш: ҳо, ўҳ-ҳў, эҳе; 3) қойил қолиш, роҳатланиш: ҳай-ҳай (такрорланса), оҳ-оҳ; 4) мамнуният, фахрланиш, мағрурланиш, хайриҳоҳлик: э-ҳа, эҳ, ҳа-я, ў; 5) ундаш, огоҳлантириш, тасдиқ: ҳа. Ундовлар ёзувда гап бўлакларидан вергул билан ажратилади. Агар ундов кучли бўлса, ҳис-ҳаяжон билан айтилса, ундов белгиси қўйилади: Эҳ! Ҳаво нақадар соф ва мусаффо! Ундовларнинг асосий қисми ясама эмас, лекин мустақил сўзлардан ундовларга кўчган сўзлар ҳам мавжуд: 1) олмошдан : қани; 2) феъллардан: кел, ҳорманг, йўқол, бор-эй, яшанг, кечирасиз: Кел, бир баҳслашайлик! Ҳис-ҳаяжон ундовлари, одатда, гап бўлаги вазифасини бажармайди. Улар ё кириш сўз, ёки сўз-гап бўлиб келиши мумкин: Ие, мен кимни кўряпман? - Дод! - ичкаридан додлаган овоз эшитилди. 2. Буйруқ-хитоб ундовлари икки хил бўлади: 1) одамларга қаратилган ундовлар: а) кишиларнинг диққатини тортиш учун қўлланадиган: ҳой, ҳай (бир марта айтилса), ҳей, алло, эй; б) таъкид, буюриш учун қўлланадиган: ма, тсс, жим, марш; 2) ҳайвонларга ёки бошқа жониворларга қаратилган ундовлар: а) ҳайвон ва жониворларни чақириш учун қўлланадиган: кишт, баҳ-баҳ, мош-мош, ту-ту-ту, куч-куч, гаҳ, чуҳ, беҳ-беҳ, қурей-қурей; б) ҳайвон ва паррандаларни бирор ҳаракатдан тўхтатиш учун қўлланадиган: ишш, ҳўк, так; в) ҳайвон ва паррандаларни бирор ишни бажаришга ундаш учун ишлатиладиган: пишт, дрр, хих, ҳов-ҳов, чўк, тек, ҳайт, чу. 3. Кўрсатиш, таъкид ундовлари қуйидаги маъноларни ифодалайди: 1) кўрсатиш: ҳу, ҳув, ҳовв; 2) жавоб, тасдиқ, таъкид, мулоҳаза: ҳа-ҳа-ҳа, хўш, лаббай, ҳа. Булардан ташқари, қуйидаги ундовларни урф-одат ундовлари (айрим дарсликларда нутқий одат ундовлари деб аталади: (25; 100.) тарзида ажратиш мумкин: раҳмат, марҳамат, салом, хайр, баракалла, офарин, балли, яшанг, ҳорманг, қуллуқ ва б. Ундовлар одатда деб сўзи билан қўлланиб, ҳол (У “вой” деб ёнбошига йиқилди), деган сўзи билан қўлланиб, гапда кўпинча сифатловчи-аниқловчи (Кўчада “дод” деган овоз эшитилди) бўлиб келади. Ундовлар отлашиши мумкин, бунда улар эга (Уларнинг дод-войи осмони фалакка чиқди.), кесим (Энди унинг ҳолига вой) тўлдирувчи (Унинг оҳ-воҳига ким қулоқ солади?), қаратқич-аниқловчи (Дод-войнинг фойдаси йўқ.) вазифаларини бажаради. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling