М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар
Download 1.58 Mb.
|
М. А. амроев она тилидан маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Товушга тақлид
3-§. Тақлид сўзлар
Товушга ва ҳолатга тақлидни билдирган сўзлар тақлид сўзлар дейилади. Бундай сўзлар маъно жиҳатидан икки турга бўлинади: 1. Товушга тақлид билдирадиган сўзлар: гумбур-гумбур, дуп-дуп, дук-дук, шиқ-шиқ, қий-чув, тақ-туқ, ғарч-ғурч, инга-инга, пих-пих, қулт-қулт, бидир-бидир, вов, ув, ирр, мўў, маа, баа, мее, инг-инг, анг-анг, миёв, вақ-вақ, виш-виш, қу-қу, қа-қа, ға-ға, қағ-қағ, пит-пилдиқ, парр, виз-виз. 2. Ҳолатга тақлид билдирган сўзлар: ялт-юлт, апил-тапил, ғуж-ғуж, ярқ-юрқ, жимир-жимир, милт-милт, лип-лип, пилдир-пилдир, ҳанг-манг, жилпанг-жилпанг, аланг-жаланг, мўлт-мўлт, лоп, ликанг-ликанг, қилпанг-қилпанг, саланг-саланг, ғивир-ғивир, дик-дик, лик-лик, ҳилп-ҳилп, дув-дув, пир-пир, ланг, данг, ҳил-ҳил каби. Тақлид сўзлар якка ҳолда, жуфт ҳолда ва такрорланган ҳолда қўлланади. Жуфт ва такрорланган тақлид сўзлар орасига чизиқча қўйилади. Тақлид сўзлар мустақил сўзлар каби гап бўлаги бўла олади: Шамол ғир-ғир (ҳол) эсмоқда. Товушга тақлид сўзлар баъзан отлашиб, кўплик, эгалик ва келишик қўшимчаларини қабул қилади ва эга, қаратқич аниқловчи ҳамда тўлдирувчи вазифаларини бажаради: Одамларнинг ғовур-ғовури босилди. Юрагининг дук-дукини эшитди. Чуғур-чуғурнинг тўхташи амри маҳол. 4-§. Тасдиқ ва инкор сўзлар Тилимизда диалогик нутқда маъқуллашни ифодалайдиган ҳа, хўп, майли, бўпти каби сўзлар ҳам мавжуд бўлиб, улар тасдиқ сўзлар деб юритилади: - Эртага келасизми? – Ҳа. Худди шулар каби диалогик нутқда қўлланиб, инкор маъносида ишлатиладиган йўқ, мутлақо, асло каби сўзлар инкор сўзлар деб аталади: - Бу китоб сизникими? – Йўқ. Такрорлаш учун саволлар 1. Модал сўзларнинг таърифини айтинг. 2. Модал сўзларнинг маъно жиіатидан турларини айтинг. 3. Маълум бир гуруіга кирмаган модал сўзларни санаб кўрсатинг. 4. Мустаєил сўзлардан ўсиб чиєєан модал сўзлар іаєида гапиринг. 5. Модал сўзлар келиб чиєишига кўра яна єандай бўлиши мумкин? 6. Ундов сўзларнинг таърифини айтинг. 7. Ундов сўзлар єандай кўринишларда єўлланиши мумкин? 8. Іис-іаяжон ундовлари іаєида гапиринг. 9. Мустаєил сўзлардан іис-іаяжон ундовларига ўтган сўзларга мисоллар келтиринг. 10. Іайдаш-чаєириш ундовлари іаєида гапиринг. 11. Іайдаш-чаєириш ундовлари єандай сўзлар билан єўлланади? 12. Таєлид сўзларнинг таърифини айтинг. 13. Товушга таєлид сўзлар іаєида сўзланг. 14. Іолатга таєлид сўзлар іаєида сўзланг. 15. Таєлид сўзлар єандай кўринишларда єўлланади? 16. Таєлид сўзлар мустаєил сўзларга єайси жиіатлари билан ўхшайди? 17. Таєлид сўзларнинг отлашиши іаєида гапиринг. 18. Эскирган модал сўзларга мисоллар келтиринг. 19. “Ўз-ўзидан” модал сўзи єайси мустаєил сўз туркумларига омоним бўла олади? 20. Іам товушга, іам іолатга таєлид билдирадиган сўзларга мисоллар келтиринг.
Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling