6-§. Отларнинг кичрайтириш, ҳурматлаш, эркалаш ва қиёслаш шакллари
Нутқимизда кичрайтириш, ҳурматлаш ва эркалаш отлари ҳам қўлланади. Бундай отлар кичрайтириш, баъзан эса ҳам кичрайтириш, ҳам эркалаш маъноларини англатадиган қуйидаги қўшимчалар билан ясалади:
-ча: Акбарча (кесатиш маъносида),
уйча, рўмолча, китобча
-чоқ,-чак,-чиқ: қўзичоқ, келинчак, қопчиқ
-(а)лоқ: қизалоқ, бўталоқ
-жон: укажон, Раҳимжон
-хон: Одилхон, Салимахон
-ой: Қундузой, Турсуной
-бегим: Нодирабегим
-ниса: Зебунниса
-биби: Ойшабиби
-бек: Отабек
-хўжа: Акбархўжа
-гина: ёлғизгинам, болагинаси
-дай(-дек): ойдай, шамолдек
Д и қ қ а т! –гина қўшимчаси кичрайтириш, эркалашдан ташқари, ачиниш маъносини ҳам ифодалайди. Бу қўшимча –гина айирув юкламаси билан омонимдир. Фарқлари: -гина юкламаси барча қўшимчалардан кейин қўшилади; -гина юкламаси урғу олмайди, -гина қўшимчаси эса урғу олиши мумкин.
Мазкур мажмуа ўзбек тили фанининг барча бўлимларини қамраб олган бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тили ҳақида анча тўлиқ маълумот бериш учун мўлжалланган. Бу тўплам педагогика институти ва университетларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, педагогика ва психология, мактабгача тарбия факультетлари талабалари, шунингдек, олий ўқув юртларига кирувчилар учун ўзбек тили бўйича қўлланма сифатида хизмат қилиши мумкин.
Мажмуа Низомий номли Тошкент Давлат педагогика университети Илмий кенгаши йиғилишининг 1999 йил 29 январь 8-сонли қарори билан нашрга тавсия қилинган.
Тақризчилар - филология фанлари номзоди, доцент САПАЕВ Қ.
- педагогика фанлари номзоди,
доцент ЙЎЛДОШЕВА Ш.
- доцент УМАРОВА М.
Муҳаррир - доцент ҒУЛОМОВА Х.
Масъул муҳаррир - Шарофжон САРИЕВ
1 – МАЪРУЗА
Do'stlaringiz bilan baham: |