М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet4/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

3-§. Дунё тиллари

1999 йилда ер юзи аҳолиси 6 млрд.га етди. Мана шунча аҳоли 2976 хил тилда гаплашади (4; 201. Изоҳ: биринчи рақам – илмий адабиётнинг тартиб рақамини, иккинчи рақам – саҳифани ифодалайди). Айрим дарслик ва қўлланмаларда, тилларнинг миқдори 3000 дан ортиқ деб кўрсатилади. (19; 21) Шундан 200 тилнинг ҳар бирида 1 млн. дан ортиқ, 70 тилнинг ҳар бирида 5 млн. дан зиёд, фақат 13 тилнинг ҳар бирида 50 млн. дан ортиқ киши сўзлашади. Қолганларининг ҳар бирида эса 1 млн. дан кам киши гаплашади.


Кавказ тоғларида жойлашган Доғистонда 1 млн. дан ортиқ аҳоли бўлиб, улар 40 га яқин тилда сўзлашади.
Ер юзидаги бир-бирига яқин бўлган, умумий томонлари кўп бўлган тиллар қариндош тиллар деб юритилади. Бунинг тескариси ҳисобланган хусусиятларга эга бўлган тиллар эса қариндош бўлмаган тиллар ҳисобланади.
Дунёдаги тиллар келиб чиқиши, луғавий ва грамматик жиҳатдан яқинлигига қараб бир неча тил оилаларига бўлинади. Ер юзида 20 га яқин тил оиласи бор. Тил оилалари ўз навбатида тил туркумларига бўлинади. Ҳинд-европа оиласи қуйидаги тил туркумларини ўз ичига олади: ҳинд туркуми (ҳинд, урду, бенгал, панжоб, гужарат ва ҳ.), эрон туркуми (форс, афғон, осетин, курд, тожик ва ҳ.), славян туркуми (рус, украин, белорус, чех, словак, поляк, серб, македон, болгар, хорват, словен), болтиқ туркуми (литва, латиш, латгал), герман туркуми (дат, швед, норвег, исланд, инглиз, голланд, немис, янги яҳудий тили), роман туркуми (француз, провансаль, итальян, испан, португал, румин, молдован тиллари, ўлик лотин тили), кельт туркуми (ирланд, шотланд, бретон, уэльс), анатолий туркуми (ўлик), тоҳар туркуми (ўлик). Грек, албан, арман тиллари бирорта туркумга мансуб бўлмасдан, шу тил оиласига киради.
Олтой тиллар оиласига қуйидаги туркумлар киради: туркий тиллар (ўзбек, қозоқ, қирғиз, турк, туркман ва бошқа жами 24 та тил), мўғул, манчжур, япон, корейс туркумлари киради. Айрим дарсликларда туркий тиллар оиласи деган атама қўлланади( 27; 5)
Фин-угор тиллар оиласига фин гуруҳи (фин, эстон, карел, коми-зирян, коми-пермяк, удмурт, марий, мордва тиллари), угор гуруҳи (венгер, мансий, хантий тиллари) мансубдир.
Сом-хом тиллар оиласига семит гуруҳи (араб, ахмар, харари, ойсор, иврит тиллари), қушит гуруҳи (галла, сомали, саҳо, бежа тиллари), бербер гуруҳи (кобил, шилх, риф, тамазист тиллари), чад-хом гуруҳи (хуасе, котоко, ангас, карекаре, сура, чузгу, муби тиллари), араб гуруҳи (қадимги араб) киради.
Кавказ оиласига ғарбий гуруҳ (абхаз, абазин, адигей, кабардин, ибих тиллари), нах гуруҳи (чечен, ингуш, бацбий тиллари), доғистон гуруҳи (авар, дарғин, лезгин, лак, каратин, гунзиб тиллари), жанубий гуруҳ (мегрел, чан, грузин, карталий, сван, гурий) киради.
Хитой-тибет оиласига тай-хитой гуруҳи (хитой, дунган, тай, лаос, чжуан, вьетнам тиллари), тибет-бирма гуруҳи (тибет, бирма тиллари) киради.
Булардан ташқари, яна дравид, малай-полинез, австралия, папуа, африка тил оилалари ҳам бор (19; 6).



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling