М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet5/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

4-§. Тирик ва ўлик тиллар

Ҳозирги даврда маълум бир халқ вакиллари учун мулоқот воситаси бўлиб хизмат қилаётган тиллар тирик тиллар ҳисобланади: украин, озарбайжон, қирғиз тили ва б. Ҳозирги даврда ҳеч бир халқ учун муомала воситаси бўлиб хизмат қилмаётган, лекин қолдиқлари бизгача етиб келган тиллар ўлик тиллар деб юритилади: лотин, қадимги ҳинд ёки санскрит тили, қадимги славян тили, қадимги хоразмий тили, қадимги араб тили, қадимги форс тили, сўғд тили ҳозирги пайтда ўлик тиллар ҳисобланади. Ўлик тиллар жамият билан алоқасини узган, одамлар ўртасидаги мулоқот учун хизмат қилмайдиган тиллардир.


Лотин тили қадимги Рим империясининг расмий тили сифатида мавжуд бўлган. Мазкур империя емирилгандан кейин бу тил ҳам аста-секин ўлик тилга айлана бориб, ҳозирги даврда бу тилнинг қолдиқларини илмий атамаларда учратишимиз мумкин. Лотин тили ўрта ва олий тиббиёт ўқув юртларида ўқитилади.
Қадимги хоразмий тили эса эроний тилларнинг шарқий туркумига кирган бўлиб, қадимги Хоразм воҳасининг аҳолиси шу тилда гаплашган. Бу тил XI асрларгача муомалада бўлган ва кейинчалик истеъмолдан чиққан ҳамда ўлик тилга айланган.


5-§. Тил ва нутқ
Тил ва нутқ тушунчалари яқин-яқингача фарқланмасдан келинарди, бу икки сўзни маънодош (синоним) сўзлар сифатида ишлатаверар эдик. Кейинги пайтлардаги тадқиқотлар тил ва нутқ тушунчаларини фарқлаш зарурлигини кўрсатади. Тил деганда маълум халқ томонидан ишлатиладиган, узоқ тарихга эга бўлган ҳодисани тушунишимиз керак. Нутқни эса маълум бир шахс яратади. Нутқ тилнинг маълум пайтда ва маълум ўринда намоён бўлишидир. Айрим олимлар тил ва нутқ тушунчаларини фарқлашда шахмат ўйинини мисол қилиб келтиришади. Шахмат доналари, тахтаси, шахмат ўйини қоидалари йиғиндиси тилга қиёс қилинади. Ҳар бир шахматчининг ўйин услуби, ўзига хос хусусиятларини эса нутққа ўхшатишади. Демак, маълум сўзлар йиғиндиси воситасида битта фикрни турли кўринишларда ифода қилиш мумкин. “Эга+тўлдирувчи+кесим” кўринишидаги қолип тилга тегишли бўлса, нутқда шу қолип асосида сон-саноқсиз гаплар тузиш мумкин: Мен укамни кўрдим /Карим китобни олди/ Қушлар донни чўқишди... Бу эса шу нутқнинг яратувчисига боғлиқдир. Бир кишининг нутқи монолог, икки кишининг нутқи диалог, иккитадан ортиқ кишининг нутқи эса полилог деб юритилади. Нутқнинг оғзаки ва ёзма кўринишлари мавжуд.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling