М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар
Download 1.58 Mb.
|
М. А. амроев она тилидан маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диққат!
2. Пайт равишлари иш-ҳаракатнинг бажарилиш пайтини билдириб, қачон?, қачонгача?, қачондан?, қачондан бери? каби сўроқларга жавоб бўлади: аввал, олдин, илгари, энди, ҳозирча, ҳануз, ҳамиша, эрта-индин, қишин-ёзин, сўнг, кейин, кечгача, кечадан, ҳозир, доимо, тез орада, шу куни, бу орада. Пайт ва ўрин равишларини пайт ва ўрин отларидан фарқлаш лозим; агар келишик қўшимчалари ажратилса ва отлигича қолса, бу отдир: ёзда, қишда, баҳорда; кўчада, уйдан; агар келишик қўшимчаси ажралгандан кейин бошқа туркум сўзига айланса, бу равишдир: яқинда, бошда (аввал), кунда, четда ва б.
3. Ўрин равишлари иш-ҳаракатнинг бажарилиш ўрнини билдириб, қаерда?, қаердан?, қаерга? сўроқларига жавоб бўлади: олдинда, орқада, ўнгда, чапда, қуйидан, узоқдан, ичкаридан, юқорига, берида, пастда, ўртада, ташқарида, олға, у ёқ-бу ёққа ва б. 4. Сабаб равишлари иш-ҳаракатнинг бажарилиш сабабини билдириб, нега? сўроғига жавоб бўлади: ноилож, иложсиз(ликдан), чорасиз(ликдан). 5. Мақсад равишлари иш-ҳаракатнинг бажарилиш мақсадини билдиради ва нега?, нима мақсадда? сўроқларига жавоб бўлади: атай(ин), атайлаб, жўрттага, қасддан, қасдма-қасдига, азза-базза. Диққат! Айрим дарсликларда мақсад ва сабаб равишлари бир гуруҳга бирлаштирилиб, мақсад-сабаб равишлари деб юритилади.(24; 159) 6. Даража-миқдор равишлари иш-ҳаракатнинг даражасини, миқдорини, белгининг даражасини, нарса-буюмнинг ноаниқ миқдорини билдириб, қанча? қайдаражада? сўроқларига жавоб бўлади: жуда, энг, ғоят(да), ниҳоятда; кўп, мўл, бисёр, оз, кам, пича, анча, бир талай, бир оз, кўплаб. Булар ўз ичида қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1) кучайтирув равишлари: а) тасдиқ – энг, жуда, ниҳоят(да), ғоят(да), яна(да) тағин, тамомила, унча, озмунча, ўбдан, наҳ, ўта, қоқ, зир; б) инкор – сира, асти, асло, зинҳор, ҳаргиз, ҳадеганда; 2) кучсизлантирув равишлари: аранг, зўрға (бу сўз сал сўзига синоним бўлганидагина даража-миқдор равиши ҳисобланади, бошқа ўринларда ҳолат равишидир: Тутун орасидан зўрға (сал) кўринар эди), зўр-базўр, хиёл, сал, сал-пал. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling