М. Н. Турсунов1, Х. Сабиров


Оддий ФЭБ лар Совутилган ФЭБ лар


Download 0.55 Mb.
bet6/7
Sana04.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1165610
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мақола охирги варианти

Оддий ФЭБ лар Совутилган ФЭБ лар

5-расм. ФЭБ ва ФИБ ларни сутка давомида қисқа туташув токининг вақтга боғлиқлиги

Панелларнинг турига қараб, ФЭБ ва ФИБ ларни натижаларини солиштириш шуни кўрсатадики, уларнинг қисқа туташув токи тушаётган қуёш нурланишининг интенсивлигига боғлиқ. Шу сабабли, ФИБ нинг орқа юзасини совутиш учун коллекторга сув киритилгандан сўнг қисқа туташув токининг вақтга боғлиқлигининг кейинги ўзгаришлари атроф-муҳит, атмосфера ҳолати билан белгиланади.


ФИБ нинг электр қуввати қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(5)
бунда, Iқ.т. – қисқа туташув токи, Uс.ю.салт юриш кучланиши FF – ФЭБ нинг тўлдириш коэффициенти. Бу ҳолатда, Тошкент шаҳри шароитидаги 19-28оС ҳароратда ўлчанган ФЭБ нинг ВАХнинг тўлдириш коэффициенти 0,71-0,72 ни ташкил қилади. 6-расмда юқоридаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда, қуёшга ФЭБ ва ФИБ нинг электр қувватининг кундузги вақтга боғлиқлигини кўрсатилган. 3, 4 ва 5-расмлардан кўриниб турибдики, электр қувватининг вақтга боғлиқлик жараёни ФЭБ юзасига тушадиган қуёш нурланишининг интенсивлиги ва салт юриш кучланишининг ҳароратга қараб ўзгаришига боғлиқ бўлган иккита омилга боғлиқдир. ФИБ 2-режимда ишлаётганда, биринчи навбатда қуёш нурланишининг кучайиши ҳисобига электр қувватининг ошишига, сўнгра салт юриш кучланишининг камайиши қувватнинг бироз барқарорлашишига олиб келади. Қуёшнинг қиём нуқтасидан ўтиши қуёш нурланишининг интенсивлиги ўзгариши билан қувват камаяди.
Оддий ФЭБ лар Совутилган ФЭБ лар

6-расм. ФЭБ ва ФИБ ларни сутка давомида қувватининг вақтга боғлиқлиги
Графикдан кўриниб турибдики, оддий ФЭБ режимида ишлаганда электр қувватларининг максимал қийматлари –монокристалл учун ~34Вт, поликристалл учун ~33Вт, орқа қопламаси қора рангдаги монокристалл учун ~31Вт, ФИБ лардан ҳарорати 18-200С ли сув ўтказилиб совутилганда эса –монокристалл учун ~ 38Вт, поликристалл учун ~36Вт, орқа қопламаси қора рангдаги монокристалл учун ~ 37Вт ни ташкил этмоқда. Бундан ташқари, ФИБ қўшимча равишда соатига ҳарорати 55°C гача бўлган 6-10 литр иссиқ сув ишлаб чиқаради. Агар иссиқ сувга зарурат бўлмаса, ИК ларидан ўтаётган сувнинг тезлигини оширилса, ФИБ ларнинг орқа қисмида тўпланадиган иссиқликни олиб кетиш жараёни тезлашади. Бунинг натижасида, ФИБ сининг ҳарорати тезроқ пасайиб, салт юриш кучланишини яна ҳам ошириш мумкин. Бу эса ФЭБ лар исиши натижасида юқотиладиган қувватни тиклаш самарадорлиги ортади. ФИБ асосидаги қишлоқ аҳолиси учун автоном электр станциясини яратиш ва ундан фойдаланиш, марказлаштирилган электр энергия таъминоти ва иссиқ сув етишмовчилиги бўлган ҳудудлар учун самаралидир.
Хулоса
Тадқиқотлар учун ишлаб чиқилган кўчма фотоэлектрик қурилма республиканинг турли минтақалари бир-бирига ўхшамаган ўзига хос иқлим шароитига эга эканлигини ҳисобга олиб, катта қувватли фотоэлектрик станцияларни барпо этишдан олдин, ишлатилиши режалаштирилган ФЭБ ларни шу ҳудудда ишлаш самарадорлигини олдиндан аниқлаш имконини беради. КФЭҚ нинг енгил ҳаракатлана олиши ва кичик майдонларда қулай бошқарилиши сабабли ундан республикамизда йилнинг турли фаслларида марказлаштирилган энергия манбаларидан узоқда қурилган ҳар хил турдаги фотоэлектрик қурилмаларнинг самарали иш режимини аниқлаш учун фойдаланиш имконини беради. Бундан ташқари электр энергияси ва иссиқ сув тақчиллиги бор ҳудудларда автоном ФИБ тайёрлашдан олдин, қандай турдаги фотоиссиқлик батареясидан фойдаланилса самаралироқ натижага эришиш мумкинлиги тўғрисида ҳам хулоса қилиш мумкин.
Тажрибада ишлатилган орқа қопламаси қора рангли m-Si батареяси бошқаларига нисбатан ҳароратга ўта тасирчан эканлигини кўриш мумкин. Бундай типдаги ФЭБ лардан қуёш радияциси пастроқ бўлган шимолий ҳудудларнинг совуқ минтақаларида ишлатилса самарали натижаларга эришилади.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling