М. Н. Турсунов1, Х. Сабиров
Кўчма фотоэлектрик қурилманинг таркибий қисмлари рўйхати
Download 0.55 Mb.
|
Мақола охирги варианти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисм номланиши Сони Тури Механик параметрлари
- 3. Натижалар ва мунозаралар
Кўчма фотоэлектрик қурилманинг таркибий қисмлари рўйхати
Рефлекторларга тушаётган қуёш нурланиши бир қисми қайтиб ФИБ фронтал юзасига тушиши натижасида тушаётган нурланиш интенсивлиги 40-50% га ортиши мумкин. Рефлектор юзасининг нур қайтариш коэффициенти 0,5 га тенг ва умумий юзаси ФЭБ ларнинг умумий юзасини тенг. ФИБ ларининг орқа қисмида тўпланадиган иссиқликни камайтириш аввалги тадқиқотларимиздаги каби ИК бажаради [19]. Натижада, ФЭБ совуйди, сувнинг ҳарорати кўтарилади. Ҳосил қилинган иссиқ сувни ғамлаб турли эҳтиёжлар учун ишлатиш мумкин. ФИБ дан олинадиган иссиқ сувнинг ҳарорати асосан қуёш нурланиши интенсивлигига ва нурланиш тушаётган майдон юзасига боғлиқдир. Шу сабабли иссиқлик самарадорлиги ортишида рефлекторларнинг ҳиссаси юқоридир. ФИБ юзасига тушаётган ёруғлик энергиясини қуйидаги ёзамиз: (1) (1) формулани ФЭБ юзасига тушадиган ёруғлик энергиясининг 44% иссиқликка айланишини [20] ҳисобга олган ҳолда ёруғлик интенсивлиги орқали ифодалаб қуйидаги тенгликка эга бўламиз: (2) бунда, Иссиқлик коллекторидаги сувнинг ФЭБ дан олган иссиқлик миқдорини қуйидагича ёзиш мумкин: (3) (2) ифодани ФИБ юзасига тушаётган ёруғликнинг иссиқликка айланаётган энергияси деб ҳисоблаймиз. Шу иссиқликнинг қандай қисми иссиқлик коллекторидаги сувни иситишга сарф бўлишини (4) ифода ёрдамида топиш мумкин. (4) (4) ифода ёрдамида ФИБ нинг иссиқлик самарадорилиги аниқланади. 3. Натижалар ва мунозаралар ФЭБ ларнинг электр параметрлари Тошкент шароитида ўлчанган. ФЭБ ва ФИБ ларнинг ҳолатини ўзгартирмасдан қуёшнинг фақат қиём нуқтасидаги нурланишига йўналтириш режимида ўлчаш ишлари олиб борилди. Бунда қурилмадаги ФЭБ ва ФИБ лари фотоэлектрик станциялардаги каби анънавий усулда, яъни шимолий ярим шарда жойлашган ҳудудларда ФЭБ лар жанубга қаратилган ҳолда қуёш қиём вақтидаги нурланиши тик тушадиган қилиб ўрнатилади. 2-расимда КФЭҚ нинг ишчи ҳолатдаги кўриниши тасвирланган.
2-расм. Табиий шароитда ФЭБ ва ФИБ параметрларини ўлчаш Тадқиқот кундузи 9:00 дан 16:00 гача вақт оралиғида олиб борилди. КФЭҚ га ўрнатилган ФЭБ ларнинг электр параметрлари 2022 йил 15-апрель куни ҳаво ҳарорати 18-25оС, шамолнинг тезлиги 3-5м/с бўлган шароитда ўлчанди. Ушбу санада ФЭБ лар юзасига тушаётган қуёш нурланиш интенсивлиги кун вақтларига боғлиқлиги 3-расмда кўрсатилган. 3-расм. ФЭБ ва ФИБ ларни сутка давомида қуёшга қўл кучи ёрдамида йўналтириш режимида қуёш нурланиш интенсивлигининг вақтга боғлиқлиги Қуёш нурланишининг интенсивлиги кристалли кремний асосида тайёрланган эталон ҚЭ қисқа туташув токини ўлчаш йўли билан аниқланган. Ёруғлик нурланиш интенсивлиги қуёш чиқишидан бошлаб кун қиём нуқтасига етгунча ортиб боради ва максимал қийматга эришгач, то қуёш ботгунича камайиб боради. Ёруғлик нурланиш интенсивлиги камайишига атмосферадаги чанг ва булутлар ҳам сабаб бўлади. Бу эса ФЭБ ларнинг электр параметрларига таъсир кўрсатади. 3-расмда кўрсатилганидек, соат 1100 дан рефлекторлар оптимал бурчакка ўрнатилиши натижасида интенсивликнинг кескин ошиши кузатилади. Қуёш нурланиши интенсивлигининг вақтга боғлиқлигини ҳам уч қисмга бўлиб ўрганилди. 1–соат 1100 гача қуёш нурланишининг тушиш бурчаги ва интенсивлигининг ортиши. 2–рефлекторлар оптимал бурчакка ўртилгандан кейин ФЭБ юзасида қуёш нурланиши интенсивлигининг янада ортиши. 3–қуёш қиём нуқтасидан ўтганидан кейин қуёш нурланиши интенсивлигининг ўзгариши қуёш нурланиш интенсивлигига боғлиқ бўлиши. Ўлчовларда рефлекторлар оптимал бурчакка ўрнатилгандан кейин қуёш нурланиши интенсивлиги 1,4-1,5 марта ошган (3-расм). Синов вақтида салт юриш кучланиши, қуёш нурланиши интенсивлиги, қисқа туташув токи ва электр қувватининг вақтга боғлиқлиги ўрганилди. 4-расмда салт юриш кучланишининг вақтга боғлиқлиги тасвирланган. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling