М. Н. Турсунов1, Х. Сабиров
Download 0.55 Mb.
|
Мақола охирги варианти
УДК: 621.472.383.56 Кристалли кремний асосидаги фотоэлектрик ва фотоиссиқлик батареяларини реал иқлим шароитида синовдан ўтказиш ва параметрлари ўзгаришини таққослаш М.Н. Турсунов1, Х. Сабиров1, Ш.Н. Абилфайзиев2,*, Б.А. Юлдошов2. С.Ф. Тошпўлатов2 1ЎзФА Физика-техника институти, Ўзбекистон, 100084, Тошкент, Чингиз Айтматов кўчаси, 2Б-уй. тел.: +99871 235-93-61 2Термиз давлат университети, Ўзбекистон, 190111, Термиз, Баркамол авлод кўчаси, 43-уй. тел.: +99876 228-01-20; *e-mail: abilfayziyev@inbox.ru Аннотация. Мақолада уч хил фотоэлектрик батареялар (ФЭБ) ва улар асосида тайёрланган фотоиссиқлик батареяларнинг (ФИБ) нур қайтарувчи текисликлар (рефлекторлар) ёрдамида кўчма қурилмага ўрнатилиб қуёш нурланиши интенсивлиги оширилган ҳолда электр параметрларининг ўзгаришлари ўрганилган. Бунда қурилмадаги ФЭБ ва ФИБ ларнинг ҳолатини ўзгартирмасдан “тармоқ” ФЭБ ларидаги каби, жанубга қаратилган ҳолда қуёшнинг қиём вақтидаги каби қуёш нурланиши тик тушадиган қилиб ўрнатилди. Табиий шароитда ўтказилган бу тажрибадан икки хил мақсад кўзланган. Биринчиси, турли типдаги маҳаллий тижорат бозорида мавжуд ФЭБ лар иссиқ иқлим шароитида ишлатилганда, иқлимга мос оптимал турини аниқлаш, иккинчи, асоси ва қуввати бир хил бўлган ФЭБ ва ФИБ ларни бир вақтнинг ўзида бир-хил шароитда параметрларининг ўзгаришини ва энергия самарадорлигини текшириш ва таққослаш натижалари келтирилган. Ўтказилган тажриба синов натижаларидан шу аниқ бўлдики, иссиқ иқлим шароитида қисқа туташув токи, салт юриш кучланиши ва қуввати бўйича энг яхши кўрсатгичлар монокристалли ФЭБ ва унинг асосидаги ФИБ да. Энг паст кўрсаткичлар ФЭБ лар орасида фронтал ва орқа томон қопламаси қора рангли фотоэлектрик батареяда кузатилган бўлса, фотоиссиқлик батареялар орасида поликристал кремнийли ФИБ да кузатилди. Барча типдаги ФИБ лардан ҳарорати 18-200 С ли сув ўтказилиб совутилганда, орқа қопламаси қора рангли монокристал кремнийда кескин электр ўзгаришлари кузатилди. Бу ўзгариш натижаларидан хулоса, совуқ иқлим минтақаларида орқа қопламаси қора рангли фотоэлектрик батареялардан фойдаланиш юқори самарадорликга олиб келади. ФИБ анъанавий ФЭБ ларга нисбатан таққосланганда, материал турига қараб 1,3-1,4 марта кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқариши кузатилди. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling