М. Н. Турсунов1, Х. Сабиров
Оддий ФЭБ лар Совутилган ФЭБ лар
Download 0.55 Mb.
|
Мақола охирги варианти
Оддий ФЭБ лар Совутилган ФЭБ лар
4-расм. ФЭБ ва ФИБ ларни сутка давомида салт юриш кучланишларининг вақтга боғлиқлиги Кўриб турганингиздек 900 дан 1100 гача бўлган вақт давомида оддий ФЭБ лар салт юриш кучланишининг қийматлари –монокристалл учун ~1В, поликристалл учун ~1,3В, орқа қопламаси қора рангдаги монокристалл учун ~1,5В гача камаяган. ФИБ ларда эса бу кўрсатгичлар фарқи яна ҳам юқорироқ, монокристалл учун ~ 2,1В атрофида, поликристалл учун ~2,2В, орқа қопламаси қора рангдаги монокристалл учун ~2,4В гача пасайган. Ушбу режимда ФИБ ларнинг салт юриш кучланиши ФЭБ га қараганда кўрсатгичлари тез камайишини кўриш мумкин. Бунинг сабаби ФИБ ларининг орқа сиртига коллектор ўрнатилганлиги сабабли тўпланган иссиқликни тўғридан тўғри ташқи муҳитга конвектив иссиқлик алмашиш жараёни орқали узатиш имконияти йўқлиги билан изоҳлаш мумкин. Рефлекторлар ишлатилгандан сўнг эса (соат 1100 дан 1140 гача) яна мос ҳолатда оддий ФЭБ лар салт юриш кучланишининг қийматлари – монокристалл ва поликристалл учун тахминан бир хил ~0,4В, орқа қопламаси қора рангдаги монокристалл учун ~0,7В гача камайган. ФИБ ларда эса монокристалл учун ~ 0,7В атрофида, поликристалл учун ~0,6В, орқа қопламаси қора рангдаги монокристалл учун ~1В гача пасайган. Бу ўзгариш кристалли кремнийдан тайёрланган ҚЭ нинг қизиб кетиши билан боғлиқ бўлиб, бу ўзгаришлар фарқи катта қувватли ФЭБ лар учун яна ҳам юқори кўрсатгичда бўлиши тадқиқотлардан маълум [21]. Бу ҳол ФИБ ларида коллекторлардан сув ўтказилган вақтгача давом этишини кўрамиз. Соат 1200 да иссиқлик ФИБ си коллекторига ҳарорати 16-18°C бўлган сув уланган. ФЭБ орқа юзаси ҳароратининг пасайиши натижасида салт юриш кучланиши ФИБ ларда, монокристалл учун ~ 1,8В, поликристалл учун ~2,1В, орқа қопламаси қора рангдаги монокристалл учун ~2,9В га ошган. Бу эса ФИБ ларидаги электр қувватининг мос равишда ошишига олиб келади. Кейинчалик, қуёшнинг қиём нуқтасидан (соат 1240) ўтганидан кейин қуёш нурланишининг интенсивлигининг ўзгариши туфайли панел турига қараб кучланишнинг 0,2-0,32В оралиқда пасайиш кузатилган. 5-расмда қисқа туташув токининг вақтга боғлиқлигини кўрсатади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling