М. Н. Турсунов1, Х. Сабиров
Download 0.55 Mb.
|
Мақола охирги варианти
2. Материаллар ва усуллар
Бу ишда анъанавий ФЭБ ва ФИБ нинг юқорида келтирилган адабиётларда кўрсатилган тажрибалардан фарқ қилувчи томонларини келтириб ўтамиз: - ИК параллел каналли поликарбонатдан тайёрланганлиги; - олд томонда қуёш нурланишини қайтарувчи текисликлар рефлекторлар мавжудлиги; - икки ўқ бўйича буриладиган таянч конструкцияга эгалиги. - қурилма кўчма қилиб тайёрланганлиги; ФИБ нинг ушбу жиҳатлари унинг юқорида келтирилган мисолларга нисбатан устунлигини таъминлайди. Илмий изланишлар ФЭБ ларни икки ўқли тиркамага ўрнатилган кўчма фотоэлектрик қурилма (КФЭҚ) ёрдамида бажарилди. Унга ўрнатилган ҳар бир ФЭБ да ҚЭ лари сони 36 та, АМ 1,5 шароитида қуввати 50Вт дан бўлиб, уларда ишлатилган кремнийнинг тури ва орқа қопламасининг ранги билан фарқ қилади. Олдинги қурилмалардан фарқли ўлароқ, ФЭБ ва ФИБ ларни бирлаштирувчи мосламанинг узун томони бўйлаб қуёш нурларини қайтарувчи иккита рефлекторга эга (1-расм). 1-расм. ФЭБ ва ФИБ нинг тузилиши 1-рефлектор, 21,22-ФЭБ лар, 3-поликарбонат иссиқлик коллектори, 4-пенопласт, 5-фольгоизол, 6-орқа қопқоқ ФИБ да сувнинг оқими баъзи қурилмаларнинг иссиқлик коллекторидаги каби пастдан юқорига миниканаллар орқали кўтарилиб чиқади [18]. Аммо, ушбу қурилмада ИК учун поликарбонатдан фойдаланилган. Поликарбонат – иссиқликка чидамли полимер материал бўлиб, иссиқлик коллектори сифатида унинг тўғри тўртбурчак шаклидаги каналларидан совуқ сув ўтказилади. Поликарбонат шакли, ўлчамлари ва ясси сирти ФЭБ билан яхши иссиқлик алмашинувини таъминлайди. ФИБ да иссиқлик фақат сувга берилиши учун иссиқлик коллектори орқасидан пенопласт ва фольгоизол орқа қопқоқ билан зич ёпилган. Рефлекторлар Алюминий-пластмасса декоратив панели (ALUMAX) га алюминий фольга ёпиштириш йўли билан тайёрланган. Рефлекторларнинг умумий юзаси ФЭБ юзасига тенг. Улар тажриба пайтида оптимал бурчакка ўрнатилади. КФЭҚ ни бир ҳудуддан иккинчисига кўчириш қўл кучи ёки бошқа механик тортиш мосламаси ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Қурилманинг таркибий қисмлари 1-жадвалда келтирилган. Тиркама конструкцияси ФЭБ ларни қўл кучи ёрдамида горизонтал ёки вертикал ўқ атрофида вазиятини ўзгартириш имкониятини беради. 1-жадвал Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling